1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62
 
 


52 
2-БОБ УЧУН ХУЛОСАЛАР 
 
1. Оммавий спорт соғломлаштириш тадбирлари, восита ва 
машғулотларини узоқ соғлом умр кўриш, организмининг саломатлиги, уни 
кунлик ўқув ва меҳнат фаолиятига тайѐрлашга оид назарий ва амалий 
билимлари, кўникма ва малакаларига аниқлик киритилиб, эгаллаши лозим 
бўлган ҳаракат фаоллиги, организмига тушадиган кунлик, ҳафталик 
жисмоний юкламалар, улар учун сарфланадиган қувват ва уни тиклаш учун 
жисмоний машқлардан самарали фойдаланиш усулларининг амалий ва 
назарий билимлари дастури яратилди.
2. Олий таълим тизими талаба ѐшларининг кундалик ҳаѐтидаги, ўқув 
ва уй ишлари давомидаги, кун тартиби таркибидаги бўш вақти ѐки 
шуғулланиш учун режалаштирилган вақтида бажариладиган жисмоний 
машқларни мақсадли бажаришга оид назарий ва амалий малака кўникмалари 
заҳираси бойитилди, улардан талаба орагнизмида бўладиган ўзгаришларнинг 
мотивацияси кучайтирилди .
3. Жисмоний маданият соҳибининг талабалик даврида эгаллаши лозим 
бўлган, узоқ соғлом умр кўриш, организмини кунлик ўқув ва меҳнат 
фаолиятига тайѐрлашга оид оммавий соғломлаштириш спортининг назарий 
ва амалий билимлари, кўникма ва малакалари банки, машқланиши давомида 
организмига тушадиган кунлик, ҳафталик жисмоний юкламалар, улар учун 
сарфланадиган қувват ва уни тиклаш учун синамалар ва улардан фойдаланиш 
методикаси такомиллаштирилди.
4. Жисмоний машқлар билан мақсадли шуғулланиш талаба жисми 
сифатларини умри давомида назорат қилиш ва уни ѐшига муносиб даражада 
бошқариш, ривожланганлиги даражасини ушлаш, индивиднинг ҳаракат 
режими унинг фаоллигига боғлиқлиги асосланди.
5. Ҳаракат сифатларининг ривожланишини аста секинлиги ва 
босқичлилиги, нотекислилиги, гетерохронлиги(турли вақтга мансублиги), 


53 
жисмоний 
сифатлар(қобилиятларни) 
ривожланишини 
ўзгарувчанлиги 
(орқада қолиши, олдинлаб кетиши, ушланиши) адабиѐт материаллари 
тахлили орқали асосланди 
6. Оммавий соғломлаштириш машғулотларида ҳосил бўлган ҳаракат 
малакаларини ―кўчиши‖(ижобий, салбий, бир тартибли, ҳар ҳил тартибли деб 
номланадиган), тадқиқотларимиз давомида тизимга солинган ―йўналтириб 
ривожлантириш‖га мансуб қонуниятларга оид билимлар мактаб жисмоний 
тарбия дастурига киритишни мақсадга мувофиқлиги амлий исботланди. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling