1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
56 3.1. Талабаларнинг оммавий соғломлаштириш спортининг воситалари Адабиѐтлар тахлили давомида моддий неъмат яратиш воситаси, касб – ҳунари воситаси таълим жараѐни воситаси деган бошқа кўплаб инсон ҳаѐтий шароитида амалга оширадиган фаолиятларда, қандайдир восита орқали деган атамага дуч келамиз.Жумладан жисмоний маданият таълими ва тарбияси жараѐнида ҳам бу атама кўламига кўра кенг қўлланилади. ―В о с и т а ―сўзи Ўзбек тилининг изоҳли лўғатида асосан икки хил: биринчи – мақсад ѐки бирор ишни амалга ошириш учун дастак, қурол; иккинчи – ўртада туриб битиштирувчи, воситачи‖- деган изоҳни ўқидик.(59). Жисмоний маданият таълими ва тарбияси, спортида жумладан талабаларнинг оммавий соғломлаштириш спортида ҳам бу атамага кўп дуч келамиз. Жисмоний тарбия воситаси ѐки жисмоний маданият таълими воситаси деганда шу жараѐн давомида фойдаланиладиган жисмоний машқларнинг турфа ҳиллари, табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллар тушинилади. Биз фақат тадқиқотларимиз давомида оммавий соғломлаштириш спорти воситаларини соғломлаштириш жараѐнида қўллаш методикасига тўхталишни вазифа қилдик. Қайд қилинган вазифани ҳал қилиш талаба ѐшларимизни ўзининг танасини жисмоний тарбиялаш воситаларига оид билимларининг мониторингидан бошладик. Тажриба синов гуруҳларимиз учта факультетдан 83 талаба, (33 нафари қизлар 50нафари йигитлар) 11 йил ўрта таълим тизимида, 2 йил олийгоҳда жисмоний тарбия фани давлат дастурларида ўқитилган ―жисмоний тарбия воситалари‖га оид назарий саволларимизга олган жавобларимиз тахилили уларни 72,1% жисмоний тарбиянинг умумий воситалари: ―жисмоний машқлар‖, ―табиатни соғломлаштирувчи кучлари‖ ва ―гигеник омиллар‖ эканлигини билмасликларини; гигиеник омилларга нималар киришини унинг хиллари - умумий гигена, шаҳсий гигена омиллар нималигини билмаслик ларини этироф этдилар. 57 Энг оддий,ҳар бир талаба ўқувчилиги давридан бошлаб бажарадиган машқларнинг мотивидан беҳабар.Турникда тортилиш машқини қандай бажариш кераклиги, унинг техникаси, машқни бажаришда организмда содир бўладиган ўзгаришлар, машқни қандай бажариш, унинг сурати, ритми, амплитудаси ва бошқалар ҳақидаги билимлари юқори эмаслигини, танамизнинг қайси мушаклари фойда кўриши ҳва х.к. ларга оид билимларсиз шуғулланувчи наф кўрмаслигини тажриба – синов гуруҳларида ўргандик ва уларга оид билимларни айрим машқлар бўйича тадқиқотимиз давомида шарҳладик. Жисмоний машқлар ѐки соғломлаштирувчи машқлар, яъни воситалар деганда қайси машқларга эътибор қаратасиз ѐки фойдаси яхши деб машқ қиласиз деб қўйган саволимизга фақат ―юриш‖(30%) ва фақат ―югуриш‖ (43%)ни,сузиш деганлар 9,1%ни ташкил этди. Бошқа биз тавсия қилган энг оддий машқларни респондентларимиз 1,5% дан 5% гача машқ қилишларини такидладилар Ноанъанавий ѐки ―ҳорижлик замондош тенгқурларингиз шуғулланадиган соғломлаштириш машқларини ѐзинг деб берган 8 та машқимиздан (―акробатика рокн-ролл‖, ―армрестлинг‖, ―асана‖, ―хатха-йог‖, ―бейсбол‖, ―джаз гимнастика‖, ―боулдринг‖, ―диско гимнастика‖ ва бошқалар)дан атиги 3 тасини билишларини: ―аэробика‖ (3,1%), аслида аэробика машқ эмас машғулотнинг номи, мазмунида бир қатор машқлар мужассамлашади; ―медитация‖ни (7,4%) ҳам жисмоний машқ деб тушунишларини, диско гимнастика (3,3%) респондентлар бу ҳам худди шундай. Қайд қилинган ҳолат Олийгоҳларимиз жисмоний маданият фани дастурларида тавсия қилинган воситалар фақат ―Алпомиш‖ ва ―Барчиной‖ саломатлик тести нормативларини топширишга тайѐрлаш билан чегараланиб қолаѐтганлигининг натижаси эканлигида деган хулосага келдик. Махсус адабиѐтлар материалининг тахлили саломатлик тести нормативларининг кўрсаткичлари даражаси, давлат дастурларининг назорат нормаларининг вазирлик тавсия қилган меъѐрларини ҳам бу талаба 58 ѐшларимизнинг ―жисмоний статуси‖ кўрсаткичлари деб қабул қилиб бўлмайди. Сабаби,дастурда кўрсатилган меъѐрий нормаларни кучга, чидамлиликга қўйилган дастур талабларини талабларимизнинг 56% дан ортиғи жисмоний тарбия дарсига, дарсдан сўнги тренировкалар,факультатив машғулотларига қатнашмай меъѐрлашни, тайѐргарликларсиз топширмоқдалар. Бундай маъѐрий нормаларнинг илмий асоси йўқ. Дастур муаллифлари давлат аҳамиятига молик масалага онгли равишда ўта бефарқликни қўрқмай ўз бўйнига олганлар. Шунга кўра мамлакатимиз Президентимиз Ш.М.Мирзиѐевнинг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сонли‖Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида‖ги Фармонида соҳамизнинг мутасадди бошқарув ташкилотларига ―Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг чора ва тадбирларининг давлат дастури‖ни тузиш ва улар асосида вилоятиларимизнинг ―худудий дастурилари” ни яратибҳаѐтга татбиқ этиш орқали талабаларнинг оммавий соғломлаштириш спортини ривожлантиришнинг истиқболини режалаштириш вазифаси қўйилганлиги бежиз эмас. Қарорда такидлангандек ―худудий дастур‖ларни ҳаѐтийлигига йўл очиш, уни амалга оширишда юзага келаѐтган муаммоларни ҳал қилишга номигагина қўл уриш, талаба ѐшларимиз турмуш тарзига соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятини сингдиришга оид ҳаракатлар стратегияси, уларни жисмоний маданият таълими мазмунининг янги моделларини амалиѐтга татбиқ этишдек аҳамиятга молик, кўламига кўра кенг ишларни амалга оширишга хизмат қилишига оид вазифаларга кррективалар киритиш зарурлиги вазифа қилиб белгилангди. Вилоятимизнинг мамлакат ―давлат дастури‖ асосида тузилган дастурининг тахлили бўлажак соҳа мутахасисларининг вилоятимиздаги вакиллари ўзларининг ―жисмоний статуси‖,―совматик саломатлиги‖ни даражасига оид амалий ишларни йўлга қўйилиши воситалари тўлиқ мувофиқ танланган деб айтиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз университетлари (институтлари)да таҳсил олаѐтган бўлажак мутахасисларимиз бизнеси оламининг ѐки иқтисодиѐтимизнинг 59 мамлакат вакили сифатида ташқи қиѐфаси– келишган қадди-қомат, тана аъзолари бўлакларининг ривожланганлиги симметрияси, ҳаракатларининг ўзига яраш- ганлигидек жиҳатлар билан хорижлик ҳамкасблари билан қиѐсланганда устинликка эга деб айта олмаймиз. Уларнинг бизнеси ѐки соҳанинг бирор йўналишига раҳбар сайлашда овозлар тенг келган ҳолатда (уларда кўп учрайдиган ҳолат) ташқи қиѐфаси, қадди-қоматининг келишган номзодга устиворлик берииш қоидаси мавжуд. Демак ҳозирги кун талабаси ташқи қиѐфасини чиройли қилиш учун зараур бўлган машғулот воситаларини танлаш малакасини эгаллаган бўлишлари шу куннинг талаби. Турмуш тарзидаги ҳаракатлар ижросининг кўринишининг нафислиги, чиройи, ҳаракатларни ижросидаги ортиқча мускул зўриқишларини кузатилмаслиги, мушакларини меъѐрида ривожланганлиги, куч ѐки бошқа сифатларини бирини-биридан устун эмаслиги‖дек Америкалик инглиз олими Бенжамин Лоунинг (1987) ―Спортнинг гўзаллиги ‖ деб номланган, инглиз тилидан таржима қилинган китобидаги ―Совматик саломатли‖ги даражасига мансуб маданиятни онгига сингдириш, оммавий соғломлаштириш спортининг вазифалари эканлиги уқтирилган (62). Хорижда пулдор, иш берувчи ―фитнес‖ клубларига қатнаши одатдаги ҳол. Лекин унинг тасарруфидаги корхона ишчисини ўз саломатлигини меъѐрида ушлаш учун соғломлаштириш спорти билан шуғулланса уни корхона раҳбари ўз ѐнидан маблағ сарфалаши одатдаги ҳол. Ишчисини саломатлигига қайғуриши учун мақсадли пул сарфлаши бежиз эмас. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling