1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. Тракторларнинг ишлатиш шароитларини хусусиятлари. Тракторларни қиш мавсумида ишлатиш хусусиятлари.
Мавсумий техник хизмат кўрсатиш. Машиналарга мавсумий
техник хизмат кўрсатиш йилига 2 марта ўтказилади. Мавсумий техник хизмат кўрсатиш кузги қишки ва баҳорги-ёзги ишлатиш шароитига ўтишдаги техник хизмат кўрсатиш ишларидан иборат. Бир мавсумий иш шароитидан иккинчисига ўтишдаги чегара ҳаво ҳароратининг муайян қиймати (кузда -5°, баҳорда +5°) ҳисобланади. Мавсумий техник хизмат кўрсатиш ишларидан кўзланган мақсадни тушуниш учун тракторларни қиш ва ёз фаслларида ишлатиш хусусиятларини билиш лозим. 2.3. Тракторларнинг ишлатиш шароитларини хусусиятлари. Тракторларни қиш мавсумида ишлатиш хусусиятлари. ҳаво ҳароратининг пастлиги ва намлиги юқорилиги, ишлов бериладиган тупроқнинг ва йўлларнинг ҳолати ёмонлашуви билан характерланади. Ҳаво ҳароратининг пасайиши мойлаш материаллари қовушқоқ- лигининг ошишига сабаб бўлиб, двигатель ва ишқаланувчи юзалари мойланиб ишлайдиган барча агрегат ва узеллар ишлаш шароитининг ёмонлашувига олиб келади. Мой қовушқоқлигининг ортиши ишқаланувчи юзаларнинг бир-бирига ёпишиб қолишига сабаб бўлади. Бунда уларни ажратиш учун катта куч талаб қилинади. Бундай ҳолат, биринчи навбатда, двигателни ишга туширишни қийинлаштиради, чунки совуқ двигателни ишга тушириш учун маховикни айлантирувчи кучни бир неча марта оширишга тўғри келади. Шунингдек, ишга тушириш воситаларининг самарадорлиги ҳам пасайиб кетади, чунки ишга тушириш двигателнинг ишончлилиги, аккумулятор батареясининг кучланиши ва ток сиғими пасаяди. Двигател цилиндрига нисбатан совуқ ҳавонинг сурилиши ёнилғининг аланга олиш шароитини ёмонлаштиради ва унинг чала 29 ёнишига олиб келади. Қуюлган мойнинг мойлаш тизимида ҳаракатланиши қийинлашади ва сачратиб мойлашга қаршилиги ортади, натижада ишқаланувчи юзаларнинг ейилиш тезлиги ортади. Қишда совитиш системасидаги сувнинг музлаш хавфи юзага келади. Музлаган сув совитиш системаси деталларининг деворларини ёриб юбориши ва двигателни ишдан чиқариши мумкин. Ҳаводаги намликнинг юқори бўлиши ҳам двигателнинг ишига салбий таъсир қилиб, ҳимоя қилинмаган металл юзаларнинг тез занглашига олиб келади. Тупроқ ва йўлнинг ҳолати ёмонлашуви тракторлар юриш қисмининг йўл билан илашишини камайтириб, уларнинг ўтувчанлигига салбий таъсир кўрсатади ҳамда юриш қисмининг элементларига, трансмиссияга ва двигателга тушадиган юкланишнинг ошишига олиб келади. Йилнинг совуқ вақтларида илашиш муфтасининг ва тормоз қурилмаларининг фрикцион (ишқаланувчи) юзаларида муз қатлами ҳосил бўлади. Бу қатлам тракторни бошқаришни қийинлаштиради. Қиш мавсумида двигателларни тўғри ишлатишнинг асосий талаблари мой ва ёнилғи (дизеллар учун) нинг қишки навларини қўллашдан иборат. Бунда двигателни ишга туширишдан олдин уни иситиш жуда катта аҳамиятга эга. Бу мақсадда двигател картерига иситилган мой, совитиш системасига иситилган сув қуйиш ёки якка иситкичлардан, иссиқ ҳаводан, буғдан ва шу каби бошқа чоралардан фойдаланиш кўзда тутилади. Двигателни махсус ғилофлар билан ниқоблаш, радиатор жалюзларини ёпиш ҳам талаб қилинади. Шунингдек, совуқ пайтларда ёнғинга қарши тадбирларга ҳам алоҳида эътибор бериш керак. Совитиш системасига нисбатан паст температурада музлайдиган суюқликлар (антифризлар) қуйиш двигателни қиш мавсумида ишлатишни анча енгиллаштиради. Ишлаб чиқарилаётган 40 ва 65 маркали стандарт антифризларнинг музлаш температураси уларнинг турига мос равишда - 40° ва -65° С ни ташкил қилади. Антифриз этиленгликолнинг сувдаги эритмаси бўлиб, унга коррозияга қарши қўшилмалар қўшилади. Улар ўт олишга хавфсиз, лекин заҳарлидир. Улар нефть маҳсулотлари аралаштирилганда ғоят кўпирувчан бўлади, шунинг учун антифризлар учун алоҳида қуйиш асбоблари бўлиши керак. Улар билан ишлаганда эса эҳтиёт чораларини кўриш лозим. Антифризлар сувга нисбатан кўпроқ кенгаяди, шунинг учун совитиш системаларида кенгайиш бакчаси бўлиши ёки совитиш тизимига антифризни 5 – 8% камрок қуйиш, унинг сатҳини эса қизиганидан сўнг текшириш лозим. Антифризларни ишлатиш муддати 2 йил. Бу вақт мобайнида унинг зичлигини даврий равишда текшириб туриш лозим. Двигатель ишга туширилганда ишқаланувчи юзаларга мой узатилишини тезлатиш учун тирсакли валнинг айланиш частотасини 30 тезда ошириш, яъни паст частотадан ўртача частотага ўтиши лозим. Машина узоқ вақт мобайнида ишлатилмаса ва совитиш суюқлиги сифатида сувдан фойдаланилган бўлса, двигателни вақти-вақти билан қиздириб туриш керак. Тунги турар жойга машинани қўйишдан олдин совитиш системасидаги сувни тўкиш, эрталаб уни ишга туширишдан олдин иситилган сув қуйиш лозим. Қиш мавсумида аккумулятор батареясининг соз бўлишини, уни илитишга қаратилган чора-тадбирларни, электролитнинг зичлиги 1,31...1,37 г/см3 бўлишини таъминлаш керак. Юриш қисмининг йўл (тупрок) билан илашишини яхшилаш учун қўшимча мосламалар ва махсус ускуналар бўлиши лозим. Трансмиссия ва ҳаракатланувчи бошқа қисмларнинг картерлари ва корпусларига қишки навли мойлар қуйилади. Фрикцион юзалар яхшилаб ювиб тозаланади. Тракторларнинг гидравлик системасига ҳам дизель ёнилғиси қўшилган қишки мой қуйилади. Дизел ёнилғисидан қиш мавсумида мойларни суюлтириш учун фойдаланиш мумкин, аммо уларни тез-тез алмаштириб туриш талаб қилинади. Маълумки, агар қиш мавсумида ишлатиладиган тракторлар ёпиқ ва иситиладиган биноларда сақланадиган бўлса, двигателни ишга туширишда юқорида келтирилган қийинчиликлар содир бўлмайди. Download 4.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling