1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Кузги-қишки ишлатиш олдидан ўтказиладиган тадбирлар


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Кузги-қишки ишлатиш олдидан ўтказиладиган тадбирлар. 
Кузги-қишки ишлатиш даврига ўтишда навбатдаги техник хизмат 
кўрсатиш ишларини ва унга қўшимча қилиб қуйидагиларни амалга 
ошириш керак: 
1. Таъминлаш системасидаги бакларни, тиндиргичларни, ёнилғи 
найларини, фильтрларни ювиш ва уларни қишки навли ёнилғи билан 
тўлдириш. 
2. Двигателдаги, 
гидросистемадаги, трансмиссия агрегат ва 
узелларидаги ва юриш қисмидаги ёзги навли мойларни қишки навлисига 
алмаштириш. 
3. Совитиш системасини ювиш, қуйқа тошдан тозалаш. Имконият 
бўлса, антифриз билан тўлдириш. 
4. Термостатнинг, 
дистацион 
термометрнинг, 
жалюзларнинг 
ишлашини текшириш. 
5. Мойлаш системасининг радиаторини узиб қуйиш. 
6. Электр жиҳозлари системасидаги барча асбобларнинг техник 
аҳволини текшириш. 
7. Реле-ростлагич орқали иш кучланишини 14,5 В қилиб 
ўзгартириш. 
8. Электролитининг зичлиги қишки меъёрга тўғри келувчи соз 
аккумулятор батареясини ўрнатиш. 
9. Двигателнинг 
ишга тушишини енгиллаштирувчи махсус 


31 
ғилофлар ва иситиш мосламаларини ҳамда тупроқ билан илашадиган 
воситаларни тракторга ўрнатиш. 
10. Тракторнинг иситиш системасини текшириш. 
11. Ҳимояланмаган 
металл 
юзаларга 
қуюқ 
мой 
суртиш, 
шикастланган ёки занглаган кабина қисмларини тозалаш ва бўяш. 
Тракторларни ёз мавсумида ишлатиш хусусиятлари. Ёзги 
ишлатиш даври ҳаво ҳароратининг юқорилиги ва унинг таркибида чанг 
миқдорининг кўплиги билан характерланади. Булар двигателнинг 
нисбатан тез қизишига, мойга чанг тушиши натижасида ишқаланувчи 
юзаларнинг ейилиш тезлиги ошишига олиб келади. Двигателнинг ҳаддан 
ташқари қизиши совитиш системаси ўз вазифасини бажара олмай қолган 
ҳолларда содир бўлади. Бунга сабабчи бўлган омилларга совитиш 
системасидаги совитувчи суюқлиқнинг етарли миқдорда бўлмаслиги 
(системанинг ички деворларида қуйқа тош ҳосил бўлиши туфайли), 
термостат 
ишининг 
қониқарсизлиги, 
система 
герметиклигининг 
бузилиши ва бошқалар киради. 
Тракторларни ёз мавсумида ишлатишга қўйилган асосий талаб 
совитиш системаси. Ҳаво тозалагичнинг нормал ишлаши ва бошқа 
системаларнинг герметиклигини таъминлашдан иборат. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling