1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
Тракторларнинг техник хизмат кўрсатишга мослиги
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
2.5. Тракторларнинг техник хизмат кўрсатишга мослиги. Тракторнинг техник хизмат кўрсатишга мослиги унинг конструкцияси қай даражада такомиллашганлигини белгиловчи омиллардан биридир. Чунки техник хизмат кўрсатиш анча меҳнат ва вақт сарфини талаб қиладиган жараёндир. Агар тракторнинг техник хизмат кўрсатишга мослиги нисбатан юқори даражада бўлса, унга сарф бўладиган харажатларни анча камайтириш мумкин. Янги тракторни лойиҳалаш билан шуғулланувчи инженер-конструктор техник хизмат кўрсатишнинг барча операциялари мазмунини, назорат ва созлаш операциялари қайси агрегат ва узелда қандай бажарилишини, ишлатиладиган суюқликлар ва мойларнинг қандай алмаштирилиши ҳамда шу каби маълумотларни яхши билиши керак. Техник хизмат кўрсатиладиган жойлар иш бажаришга қулай бўлиши ва бу ишларни амалга оширишда мураккаб бўлмаган воситалардан (мослама ва асбоблардан) фойдаланиш мумкинлиги назарда тутилган бўлиши керак. Техник хизмат кўрсатиш ишлари бажариладиган жой қулайлик даражаси бўйича турларга бўлинади. Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-текшириш института қуйидаги қулайлик даражаларини таклиф қилади. Биринчи даражали қулайлик (осон амалга ошириладиган) техник хизмат кўрсатиладиган жойга ҳамма томондан ёндашиш мумкин, бунда асбобнинг ҳаракатланишига ҳеч қандай халақит бўлмайди. Иккинчи даражали қулайликда техник хизмат кўрсатиладиган жой бирор тўсиқ билан 36 чегараланган бўлади. Учинчи даражали қулайликда техник хизмат кўрсатиладиган жойда детални текшириш учун уни айлантириш ёки суриш, узелларни ёки машинани кўтариш талаб қилинади. Тўртинчи даражали қулайликда техник хизмат кўрсатиш вақтида деталлар, узеллар ва агрегатларнинг айрим қисмлари мазкур ишларни бажаришга халақит беради, шунинг учун уларни қисман бўлакларга ажратиш зарур. Бешинчи даражали қулайликда узеллар қисмларга ажратилгандан ёки чиқариб олингандан кейингина техник хизмат кўрсатилиши мумкин. Техник хизмат кўрсатиш жойларининг қулайлигини миқдор жиҳатдан баҳолаш учун қулайлик даражаси коэффициенти (Кк) дан фойдаланиш мумкин: 𝐾 𝑞 = 𝑚 1 / ∑ 𝑚 𝑖 𝑛 𝑖=1 Бунда т1 - ТХК даврида осонгина амалга ошириладиган операциялар сони; тi - ТХК даврида бажарилиши мумкин бўлган операция элементлари сони; п - қулайлик даражаси. Ҳар бир техник хизмат кўрсатиш учун сарфланган меҳнат қулайлилик даражаси билан (Тқ) баҳоланади: Tq = Ta/ (Ta + Tё) Бунда Та - асосий операциялар учун сарфланган меҳнат, одам соат; Тё- ёрдамчи операциялар учун сарфланган меҳнат, одам-соат. Қулайликдан ташқари, бажариладиган ишнинг ўнғайлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Агар ишчи тик туриб ёки ўтирган ҳолда танасини букмасдан ва қўлларини кўпи билан 90° (қўлни бемалол ташлаб турган вазиятдан) букиб иш бажарса, бундай ишни унғай иш дейиш мумкин. Агар ишчи иш бажаришда танасини 40° дан, қулларини эса 90° дан ортиқроғ бурчакка букса, бундай ҳолат унгайсизлик ҳолати дейилади. Агар у ишни ётиб (ёки ярим ётган холда) бажарса, бу ҳолат ноқулай ҳолат дейилади. Техник хизмат кўрсатиш жойининг унғайлилиги кўрсаткичи билан баҳоланади: Кў=(Та+Тў)/(Та+Тў+Тсм) Бунда Тсм – ишнинг мураккаблик даражаси билан боғлиқ бўлган қўшимча меҳнат сарфи, одам соат. Агар техник хизмат кўрсатишнинг бирор операциясини бажариш учун кетган вақтни операция вақти дейилса, у ҳолда уни икки қисмга асосий ва ёрдамчи вақтга бўлиш мумкин: Ттқ=Та+Тё Бу меҳнат сарфи (Sтқ) га ҳам тааллуқлидир: Sтқ=Sa+Sё бунда Sa—асосий меҳнат сарфи, соат; Sё—ёрдамчи меҳнат сарфи, 37 соат. Операциянинг технологияга мослашганлик коэффициента KT=Sа/(Sa + Sё) Операциянинг технологияга мослашганлик коэффициента 1 га қанчалик яқин бўлса, мазкур операция хизмат кўрсатиш учун шунча мослашган бўлади [12,13,14]. Download 4.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling