1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)


Харакатланувчи механизациялашган воситалар


Download 4.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/73
Sana03.12.2023
Hajmi4.6 Mb.
#1797205
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   73
Bog'liq
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)

Харакатланувчи механизациялашган воситалар. Техник хизмат 
кўрсатиш агрегатлари автомобил шассисига, икки ўқли трактор прицепи 
шассисига ёки ўзиюрар шассига ўрнатилган бўлади. 
- Техник хизмат кўрсатиш агрегатлари: ёрдамида дала шароитида 
трактор ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналарига ТХК-1 ва ТХК-2 
ишларини механизациялашган ҳолда ўтказиш мумкин. Автомобил 
шассисига ўрнатилган агрегатлар 25-30, трактор прицепига ўрнатилган 
агрегатлар эса 10—15 тракторга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. 
- Ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминловчи механизация-
лашган 
агрегатлар 
тракторларнинг 
ишлаш 
жойларига 
нефть 
маҳсулотларини олиб бориш ва машиналарни нефть маҳсулотлари билан 
таъминлаш учун мўлжалланган бўлади. Қишлоқ хўжалигида ишлаётган 
машина ва механизмларни ёнилғи ва мойлаш материаллари билан 
таъминлаш учун автомобилларнинг шассисига ёки икки ўқли трактор 
прицепи шассисига ўрнатилган ёнилғи ташувчи воситалар қўлланилади. 
- Таъминлаш агрегатларининг асбоб-ускуналари трактор бакларини 
нефть маҳсулотлари билан тўлғазиш, нефть маҳсулотларини трактор-
ларнинг иш жойларига етказиб бериш, агрегатнинг насоси ёрдамида майин 
тозалаш фильтри ва суюқлик улчагич орқали тракторни дизель ёнилғиси 
билан тўлдириш, тракторни тарқатиш шланглари ёрдамида дизель мойи, 
бензин ва трансмиссия мойи билан таъминлаш, тракторларнинг 
подшипникли узелларини сиқилган ҳаво босимидан фойдаланиб, солидол 
билан мойлаш имконини беради. 
- Тракторнинг носозлигини дала шароитида тузатиш учун автомобилга 
ўрнатилган ҳаракатланувчан устахоналардан фойдаланилади. Барча 
ҳаракатланувчан устахоналар бир ўқли прицепга ўрнатилган пайвандлаш 
агрегатига эга. Бир дона бундай устахона тракторларнинг сони 40-60 та 
бўлган машина трактор паркларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. 
Устахонанинг 
асбоб 
ва 
мосламалари 
дизель 
двигателларининг 
форсункаларини текшириш ва ростлаш, трактор ва автомобилларнинг 
электр жиҳозларининг ҳамда аккумулятор батареяларининг техник 
ҳолатини, реактив мой центрифугаларининг ишлашга лаёқатлилигини, 
трактор гидравлик системаларининг ва трактор двигателлари цилиндр-
поршень гуруҳининг техник ҳолатини текшириш имконини беради. 
- Техник хизмат кўрсатиш воситаларининг қулайлиги ҳамда у ёки бу 
техник хизмат кўрсатиш воситаларининг даркорлиги қабул қилинган 
техник хизмат кўрсатишнинг ташкил қилиниш усулига боғлиқ. 


39 
- Марказлаштирилган усулда МТПларнинг тракторларига марказий 
комплекс воситалари билан, бригадаларнинг машиналарига эса 
бўлимларнинг ёки марказий комплекс воситалари билан техник хизмат 
кўрсатилади. 
- Ҳаракатланувчан воситалар ёрдамида машиналарга техник хизмат 
кўрсатиш улар тўпланадиган МТПларда амалга оширилади. 
- Аралаш усулда техник хизмат кўрсатишда машиналарни капитал 
таъмирлаш ишлари МТП бўлимларининг техник хизмат кўрсатиш 
пунктларида, узел ва деталларни таъмирлаш эса марказий устахоналарда 
бажарилади. 

Download 4.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling