1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ишмуратов Х. К., Ҳамроев Р. К. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш усулларининг технологик асослари (монография)
-расм. JOHN DEER тракторининг ички деталларининг
Download 4.6 Mb. Pdf ko'rish
|
65238b40c0ff1 Ишмуратов, Хамроев Монографя 31.05 2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2-расм. Тракторни компютер диагностикалаш жараёни
2.1-расм. JOHN DEER тракторининг ички деталларининг кўриниши Техник диагностика машина ва унинг элементларини қисмларга ажратмаган ҳолда асбоблар, стендлар ва махсус синаш системаларининг кўрсатишига мувофиқ уларнинг техник ҳолатини аниқлаш имконини беради. Машина-трактор агрегатларининг ишга лаёқатлилигини аниқлаш учун ишончлилик назариясига таянган ҳолда: машиналар ва уларни ташкил қилувчи қисмларининг ишга лаёқатлилигини; машина ёки уни ташкил қилувчи қисмларининг носозлигини; машиналарнинг қолдиқ ресурсини диагностика қилиш мумкин. Диагностиканинг биринчи тури билан машинанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича иш бажаришга лаёқатлилиги (двигателнинг қуввати, тирскакли валнинг айланиш частотаси, ёнилғининг солиштирма сарфи ва б.) аниқланади. Диагностиканинг иккинчи тури орқали бирикмалардаги тирқишлар, ростланишларнинг бузилиши аниқланади. Диагностиканинг учинчи тури 33 билан машина, унинг узеллари, агрегатлари ва механизмларининг қолдиқ ресурсини олдиндан айтиб бериш ва уларнинг ейилиш даражаси бўйича ишлатишни давом эттириш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги аниқланади. 2.2-расм. Тракторни компютер диагностикалаш жараёни Бажариладиган ишларнинг ҳажмига кўра диагностика тўлиқ ва қисман амалга оширилиши мумкин. Клеман диагностика қилиш, одатда, биринчи ва иккинчи техник хизмат кўрсатиш ишлари олдидан, тўлиқ– диагностика эса учинчи техник хизмат кўрсатиш ишлари олдидан бажарилади. Диагностика қилиш сабабларига кўра улар регламентлаш- тирилган (режалаштирилган техник хизмат кўрсатишларда бажариладиган) ва тўсатдан содир бўладиган (иш кўрсаткичларининг пасайиши ёки бузилиши натижасида бажариладиган) хилларга бўлинади. Кейинги пайтларда машиналарни техник диагностика қилиш имкониятлари анча ошди, бу йўналишда диагностик асбоблар тўплами ва датчикли универсал асбоблар ўрнига машиналар диагностикасининг автоматлаштирилган тизими яратилиши катта аҳамиятга эга. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, техник диагностикадан машиналарни ишлатишнинг барча босқичларида фойдаланиш жоиздир. Янги техникани лойиҳалаш босқичларидаёқ унинг техник хизмат кўрсатишга, техник диагностикага ва таъмирлашга мос келишини назарда тутиш керак. Техник диагностика машиналарни йиғиш сифатини яхшилаш имконини бермоқда. Ишлатиш ва таъмирлаш жараёнида уларнинг кенг қўлланилиши сезиларли самара беради. Техник диагностикани функционал, структурали ва ресурсли турлари мавжуд. Структурали диагностикани ТХК-1 ва ТХК-2 олдидан 34 созловчи усталар иштирокида, ТХК-3 олдидан эса махсус усталар иштирокида ўтказилади. Қишлоқ хўжалигида техник диагностика хизматлари уч турга бўлинади: 1) Трактор ва комбайнларни диагностика қилиш; 2) Юргизиш жиҳозларини ва чорвачилик фермалари жиҳозларини диагностика қилиш; 3) Автомобилларни диагностика қилиш. Двигателнинг цилиндр-поршенли гуруҳини диагностика қилишда картерга ёриб ўтувчи газлар миқдорини аниқлаш (газ сарфини ўлчайдиган асбоб билан аниқланади); тебранма-уриш характеристикаси кўрсаткичларини аниқлаш; ейилиш маҳсулотларининг мойдаги миқдорини аниқлаш; сиқиш такти охирида цилиндрдаги босимни аниқлаш (компрессометр ёрдамида аниқланади); цилиндрларнинг нисбий жипслигини аниқлаш (пневматик калибр ёрдамида аниқланади); мойнинг соатлик сарфини аниқлаш усуллари қўлланилади. Кривошип-шатунли гуруҳнинг техник ҳолати ишлаётган двигателнинг виброакустик характеристикаси, мой магистралидаги босим, тақиллаш каби параметрлар бўйича аниқланади. Газ тақсимлаш механизмида клапан ва унинг уясининг ўзаро жипслиги (газ сарфини ўлчагич ёки компрессор-вакуум қурилмаси ёрдамида), клапан пружиналарининг эластиклиги, газ тақсимлаш фазасининг тўғри ўрнатилганлиги, газ тақсимлаш валининг кулачоклари ва подшипникларининг ҳолати ҳамда клапан ва декопрессия механизмларидаги тирқишлар текширилади. Мойлаш системасида термометр ва монометрнинг кўрсатиш аниқлиги, мой насосининг иш унуми ва мой клапанларининг очилиш босими (дросселли сарф ўлчагич ёрдамида), марказдан қочма мой фильтри (строботахометр, стетоскоп ва секундомер ёки тебраниш асбоби КИ-1308В ёрдамида) текширилади. Совитиш системаси буғ-ҳаво клапанининг техник аҳволи, системанинг герметиклиги, термометрнииг ва термостатиинг ишга лаёқатлилиги ҳамда вентилятор тасмасининг таранглиги текширилади. Двигателнинг ёнилғи билан таъминлаш системасига алоҳида аҳамият бериш керак, чунки унинг техник аҳволи қувват ва тежамкорлик кўрсаткичларига жиддий таъсир қилади. Ёнилғи аппаратининг умумий аҳволини ишлатилган газларни текшириш (тутун ўлчагичлар ёрдамида) асосида аниқлаш мумкин. Ёнилғи билан таъминлаш системаси батафсил- роқ текширилганда ҳаво тозалагичнинг ифлосланиш даражаси (киритиш тактидаги сийракланиш бўйича моновакуумметр ёрдамида), ҳаво чиқариш трактининг герметиклиги, форсунканинг ишлаши, яъни пуркаш босими ва тўзитиш сифати (максиметр КИ-1336 ёки КИ-562 асбоби 35 ёрдамида), ёнилғи насосидаги прецизион жуфтликларининг техник аҳволи (К.И-4802 асбоби ёрдамида), ёнилғи пуркашни илгарилатиш бурчаги (моментоскоп КИ-4941, КИ-13902 ёки 9918 мосламаси ёрдамида) аниқланади [20]. Ёнилғи насоси бўлинмаларининг иш унуми ва ёнилғини бир текис узатиши ҳамда ёқилғининг соатлик сарфи К.И-4818 ёнилғи ўлчагичи билан текширилади. Юргизиб юбориш системасида (юргизиб юбориш двигатели ёрдамида) клапан механизмидаги, свеча электродлари орасидаги ва магнетонинг узгичидаги тирқишлар, тирсакли валнинг айланиш частотаси текширилади, илашиш муфтаси ва узатиш меҳанизми ростланади. Электр асбобларнинг техник ҳолати кўчма КИ-1093 вольтамперметр ёрдамида текширилади. Бошқариш механизмлари, трансмиссия ва юриш қисмини техник диагностика қилишда бирикмалардаги тирқишлар КИ-4913, К-13912, К- 402 бурчак ўлчагич ва люфт ўлчагичлар билан текширилади [20]. Download 4.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling