1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Салатни тўғри тайѐрлаш қоидалари Салатлар
Тухум-барак тайѐрлаш:
25 гр қаймоғи олинмаган сутга янги тухум қўшилади (10 гр). Сўнгра янги сметана ва таъбга кўра туз солинади, хафсала билан аралаштирилади. Сувга туз, тухум, ун қўшилиб қаттиқ хамир қорилади. Хамир 1-2 мм қалинликда ѐйилади, пиѐланинг оғзидек катталикдаги доиралар кесилади ва иккига букланиб, 3 дан икки қисми ѐпиштирилади, бир чети эса очиқ қолдирилади. Ўша жойга бир қошиқ тайѐрланга аралашмадан қуйилади, сўнгра хамирнинг чети ѐпиштирилиб, қайнаб турган тузли сувда паст оловда пиширилади. Таом 156 чуқур ликопчада ѐки косада юзига кўкат сепиб, қатиқ ѐки сметана билан дастурхога тортилади. Бажарилган ишлар ва олинган натижалар ҳақида ҳисобот олинади. Салатни тўғри тайѐрлаш қоидалари Салатлар – бу енгил, мазали ва тўйимли таом туридир. Мазали салатларни кўкатлар ҳам савзавот ҳамда мевалар, гўшт ва балиқ махсулотлари, шунингдек ѐнғоқлардан тайѐрлаш мумкин. Барра савзавот ва мевалардан тайѐрланган салатлар, мустақил таом сифатида ҳам истемол қилинади. Бундан ташқари салатлар қовурилган ѐки қайнатилган балиқ, товуқ ва гўштга ажойибгарнирдир. Салат тайѐрлаш пайтида масаллиқлардаги барча витаминлар ва менерал моддаларни сақлаб қолиш учун қуйидаги оддий, жуда мухим қоидаларга амал қилиш тавсия этилади: салатлардан фақтгина шиша, сирли ѐки сопол идишларда тайѐрлаш керак. Салат учун тайѐрланган барча масаллиқлар имкон борича майдароқ тўғралиши лозим. Хом савзавотли барча салатлар бевосита дастурхонга тортилишдан аввал тайѐрланади. Салат тайѐрлаш учун картошка, лавлаги ва савзини пўсти билан қайнатган мақул; бунда С витамини яхшироқ сақланади. Салат учун қайнатилган масалиқларни тозаланмаган холда сақлаш керак. Уларни салатга солишдан аввал тозалаб тўғраш даркор. Салатга солинадиган барча масаллиқларни 8 – 10 градус С гача совутиш тавси этилади. Иллиқ ва салқин масаллиқларни бир бирига асло аралаштириб бўлмайди. Салатга қўшиладиган музлатилган махсулотларни эритмай, 10-15 дақиқа давомида қайнатиш керак. Салатга маянез ѐки сметанадан ташқари ўсимлик ѐғи ҳам қўшилади. Ёғга сирка, туз, шакар ва мурч аралашмаси қўшилса, салат тами янада хушхўр бўлади. Шунингдек салатга ўзига хос мазабахш этиш учун хантал, турли аччиқ ѐки тамат қайлаларини ҳам қўшиш мумкин. Қайла ва зраворлар салат тамини яхшилабгина қоймай, улар савзавот бўлакчаларини юпқа парда билан қоплаб, витаминларни емерилишидан химоялайди. Салат тайѐрлагач тузни дастурхонга тортишдан аввал сепган мақул. Ўсимлик ѐғи эса туз, сирка ва мурч қўшилгандан кейин солинади. Қайла учун хозирланган масаллиқлар янги ва барра бўлиши керак, акс холда сифатсиз қайла енг яхши масалиқлардан тайѐрланган салат тамини бузиши аниқ. Салат безаги, салат тайѐрловчининг диди ва мохоратига боғлиқ. Салатларнинг унинг таркибига кирадиган ѐки уларга яқин масаллиқлар билан безатиш мақсадга мувофиқ. Масаллиқларнинг ранг – баранг ѐрқин хиллари танланиб, уларга турли шакиллар берилади. Агар дастурхонга бир неча хил салат қўйилса ҳар бир турли хил масаллиқлар билан ўзига хос тарзда 157 безатилиши лозим. Салатларни портсияларга ажратиб, салат барги, оқ нон бўлаги, дудланган гўшт ѐки калбаса бўлаги устида ѐки савзавотлар ичидаги қайла сифатида ҳам дастурхонга тортиш мумкин. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling