1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

ШОДИБЕК‖ ошни тайѐрлаш 
Тайѐрланиши – беҳи тукчаларидан яхшилаб тозаланади, иккига 
бўлиниб, ўзаги олинади ва 2 см қалинликда бўлакчаларга бўлинади. 
Бўлакланган бехи қорайиб қолмаслиги учун илиқ қайнаган сувга солиб 
қўйилади. Бехи сувга бўктирилгандан сўнг тайѐрланган масаллиқлардан ош 
зраваги тайѐрланади. Бунинг учун қозонган ѐғ солиниб қиздирилади (агар 
ўсимлик ѐғи думба ѐғи билан аралаштирилса ош янада мазалли бўлади) сўнгра 
паррак қилиб тўғралган пиѐз солиниб қизаргунча қовурилади, кейин тўрт 
бурчак бўлакларга бўлинган гўшт солиниб яхшилаб қизартириб қовурилади. 
Кейин кичик тўрт бурчак шаклида тўғралган сабзи солинади ва бироз қовуриб, 
ярим пишганида бехи бўктирилган сувни ярими қуйилади. Сув қайнагач, туз 
билан мурч солинади ва тахминан 1 соат давомида димланади. Агар 
бектирилган бехилар сувдан кўриниб қолса, сув яна қуйилади. Зирвак тайѐ 
бўлишига қараб, бўктирилган бехилар қозонга бир текстда терилади. Устидан 
яхшилаб ювулган гурунч солиниб текистланади ва бехи бўктирилган бехи суви 
қуйилади. (суюқлик гурунчдан озгина кўтарилган бўлиши керак) сўнг олов енг 
баланд хароратга қўйилибзирвак суви қайнатилади, сув тўлиқ буғлониб бўлгач 
ўртага тўпланиб, олов пасайтирилади ва 25 дақиқа ѐпиқ қапқоқ остида 
ушланади. Тайѐр бўлган ош аста-скекинлик билан аралаштирилиб, иссиқ холда 
лаганга солинади ва дастурхонга тортилади. Бу ошга салат тайѐрлаш шарт эмас, 
бехининг ўзи салат ўрнини босади. 
Ҳамирли овқатлардан чучвара шўрва ва тухум барак тайѐрлашни 
ўргатиш
Қиймалагичдан пиѐз билан чиқарилган гўштга туз ва қора мурч 
қўшиб,ярим стакан сув қуйиб, яхшилаб аралаштирилади. Тухумга қорилган 
тузсиз қаттиқ хамир 10-15 дақиқага усти ѐпиб қўйилади, сўнгра қалинлиги 1 мм 
қилиб ѐйилади ва (5х5см) квадрат шаклида кесилади. Хар бир квадратчага чой 
қошиқчада қийма солинади, икки марат қатланади сўнгра букланади, кўрсаткич 
бармоқ атрофида айлантирилади ва учи ѐпиштирилади. Ун сепилган тахта 
устига териб чиқилади ва сочиқ билан ѐпиб қўйилади. Туз солинган қайнаб 
турган сувга солинади, юзага қалқиб чиққандан сўнг 5-7 дақиқа пиширилади.
Чучвара бульони билан чуқур тарелькада ѐки косада дастурхонга тортилади.
Унга қатиқ ѐки сметана, узум сиркаси, туюлган қора ѐки қизил гармдори, кўкат 
солиш мумкин. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling