1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Ўқувчининг иш ўрни – ўқув дастури талабларига мувофиқ зарур 
ускуналар, асбоблар, мосламалар билан таъминланади. Ўқувчиларнинг иш 
ўринларига қуйидаги талаблар қўйилади:
- асбоб – ускуналарни техник жихатдан соз бўлиши, ишнинг хавфсизлигини 
таъминловчи воситаларнинг мавжудлиги; 
- иш ўрнини яхши ѐритилган бўлиши, иш пайтида ўқувчилар ўзларини эркин 
ҳис қилишлари ва энг унумли ҳаракат қилишилари учун шароит яратилиши
зарур холларда ўтириб ишлаш учун қулайлик яратилиши; 
- асбоб – ускуналарга жорий хизмат кўрсатиш уларни тозалаш ва 
йиғиштириш учун қулайлик бўлиши лозим. 
Ўқитувчи иш ўрни – оқилона жихозланиши ва ташкил этилиши ўқув 
устахонасида ўқувчиларга меҳнат таълими беришда катта аҳамиятга эга. 
Ўқитувчининг иш ўрни қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 
- намунали жихозлар, сарамжон бўлиши ўқувчиларга тарбиявий таъсири 
катта бўлиб улар учун ўрнакдир; 
- ишларни бажариш учун меҳнат харакатлари ва усулларини кўрсатиш учун 
нормал шароит яратилиши, ѐруғлик яхши бўлиши лозим; 
- барча асбоб – ускуналар қўл етадилаг жойда бўлиши; 
- тахлим мазмунининг такколимлаштирилиши, дидактик материалларни 
янгилаб бориш; 
- ўқитувчи иш ўрнинида ускуналарини ўрнатиладиган супача бўлиши; 
- иш столи ва стули, синф доскаси
- ишларни бажаришнинг меҳнат харакатлари ва усулларини намойиш қилиш 
учун мослама; 
Ўқитувчи иш ўрнини қўшимча жихозлаш учун керакли ускуналар тўплами 
унинг тажрибасига, ишга ижодий ѐндашуви, идрокига, шунингдек тегишли 
ускуналарни сотиб олиш ва тайѐрлаш имкониятларига боғлиқ. Ўқитувчининг 
иш ўрнини дидактик воситалар билан таъминлаш алохида ахамиятга 
эга.Устахона ўрганиладиган ўқув дастурининг ҳар бир мавзуси уни ўқувчилар 
тўла ва сифатли ўрганилишини таъминлайдиган воситалар билан жихозланиши 
лозим. 
Муҳокома учун саволлар: 
1. Меҳнатни илмий ташкил этиш қандай олиб борилади? 
2. Ўқитувчи ва ўқувчининг иш ўрни қандай ташкил этилади? 
Хулоса 
Мактаб ўқув устахоналарида ўқувчиларни ижодий фаолият кўрсатишга 
ўргатиш ва бу фаолиятга раҳбарлик қилиш, меҳнат таълими системаларидан 
унумли фойдаланиш натижасида ўқувчилар ўзларининг назарий билимларини 
амалиѐтда қўллашни ўзлаштириб оладилар ва янгилик яратишга ташаббускор 
бўлишга интиладилар.Устахоналардаги машғулотларда меҳнатни илмий 
ташкил этиш бевосита ўқитувчи ва ўқувчилар учун талаб даражасида ташкил 
этилган иш ўринларига боғлиқ.. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling