1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Бошқаришда ижрони текшириш қоидаси


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Бошқаришда ижрони текшириш қоидаси. Бу бошқаришнинг муҳим 
шартларидан биридир. Бошқариш тизимида ташкилотчилик жуда катта аҳамият 
касб этади. Ташкилотчилик ижро билан диолектик бирликни ташкил этади. 


141 
Ижрони текшириш юқори ташкилотлар томонидан берилган директив 
топшириқ ва хужатларнинг қатъий ва сўзсиз бажарилишини таъминлайди. Бу 
эса ўз навбатида, у ѐки бу қарорга зарур тузатишлар киритиш, бундан буѐнги 
вазифаларни аниқлаш, мақсадга эришишнинг шакл, метод ва янги усулларни 
белгилаш имконини беради.
Қарор билан ижронинг бирлиги тўғри раҳбарлик услубининг негизини 
ташкил этади. Ишнинг бу хилда ташкил этилиши ўқитувчи ва тарбиячиларда 
ўзига ҳамда бошқаришга нисбатан юксак талабчанлик фазилатларни 
тарбиялайди, ишга нисбатан масъулият ҳиссини кучайтиради, интизомни 
мустаҳкамлайди ва шу кабилар. Бошқаришининг режалик қоидаси, бошқариш 
тизимидаги ақидаларнинг энг муҳими ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш 
лозимки, мактаб бошқарувида муайян тизим бўлиши керак. Бунинг маъноси 
аввало шундан иборатки, бу иш тасодифий бир – бирига алоқаси бўлмаган 
тадбирлар йиғиндисидан иборат эмас. 
Мактабда бошқарув меҳнати билан 
шуғулланувчи кишилар (Мактаб деректори унинг ўринбосарлари, тарбиявий 
ишлар ташкилотчиси, услубий бирлашма раҳбарлари, касаба уюшмаси 
ташкилотининг раиси ) башқарувчилик жамосини ташкил этади. 
Директор ва унинг ўринбосарлари вазифалари. Таълим муассасасининг 
ўқув-тарбия жараѐни ва кундалик фаолиятига бевосита раҳбарликни таълим 
муассасаси директори олиб боради. 
Таълим муассасаси директорининг вазифаси қуйидагилардан иборат: 
1. давлат ва жамоат ташкилотлари олдида таълим муассасасининг 
манфаатларини ифодалаш; 
2. ўқув-тарбия жараѐни муваффақиятини таъмин этиш; 
3. ўқув дастурларининг бажарилишини Муҳокома қилиш, таълим-тарбия 
ишларининг сифати ва самарадорлиги, болалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
талабларининг риоя қилиниши, шунингдек, таълим муассасасидан ташқарида 
маънавият ишларини ташкил қилиниши учун зарур шарт-шароитларни 
яратиш; 
4. педагогик ва раҳбар кадрларни танлаб жой-жойига қўйиш, уларнинг 
вазифаларини белгилаш, педагогик кадрлар, кабинет ва устахона 
мудирларини белгилаш, синф ва гуруҳ раҳбарларини танлаш, педагог ва 
хизмат кўрсатувчи ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда бўшатиш; 
5. таълим муассасаси педагогик ходимларини аттестациядан ўтказувчи 
комиссияга раҳбарлик қилиш; 
6. таълим муассасаси педагогик ходимларининг ижодий ишлари, таълим-
тарбиянинг илғор шакл ва усулларини қўллашлари учун шарт-шароитларни 
яратиш; 
7. таълим муассасасига ажратилган молиявий маблағлар, сарф-харажат
ҳисобини юритиш; 
8. таълим муассасаси меъѐрий ҳужжатларининг тўғри юритилишини 
таъминлаш; 
9. таълим муассасаси педагогик Кенгаши, маҳаллий ҳокимлик органлари 
олдида ўз фаолияти тўғрисида ҳисоб бериб туриш. 


142 
10. Таълим 
муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича 
ўринбосарининг вазифалари: 
11. ўқув ҳафтаси ва ўқув машғулотларининг давомийлигини таъминлаш; 
12. дарс жадвалини тузиб чиқиш ва шу жадвалга биноан дарсларнинг ўз 
вақтида самарали ўтказилишини таъминлаш; 
13. ҳар бир чорак охирида, семестр давомида директор ва таълим муассасаси 
педагогик Кенгаши аъзоларига ўқув жараѐнининг бориши хусусидаги ахборот 
ва маълумотларни бериб бориш; 
14. ѐш мутахассисларга амалий ва услубий ѐрдам кўрсатиш; 
15. синф ва гуруҳ журналларини тўғри юритиш ва сақланишига жавоб 
бериш; 
16. ўқувчиларнинг билим даражасини режа асосида таҳлил қилиб бориш; 
17. ўқувчилар томонидан давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш 
ва Муҳокома қилиш. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling