150
Ижодий вазифа – меҳнат таълими жараѐнида касб-ҳунар асосларига оид
билим, кўникма ва малакаларни.
Амалий вазифа
Мактабда меҳнат таълимидан ўтказиладиган машғулотлар қуйидаги
вазифаларни амалга оширишни назарда тутади:
- ўқувчиларда дастлабки назарий ва амалий меҳнат тажрибаларини ҳосил
қилиш, замонавий техника борасидаги билимлари доирасини янада
кенгайтириш, уларда кишилар меҳнати ва меҳнат жараѐнига нисбатан ижобий
муносабатда бўлишга тайѐрлаш;
- ўзига топширилган ҳар қандай
шуни уддалайбилиш, меҳнатнинг ўзига
хос маданияти ва назарий асосларини эгаллаш, ўз ишини ва ўртоқларининг
ишини режалаштириш ҳамда ташкил эта олишга ўргатиш;
- ўқувчиларни меҳнат таълими машғулотлари жараѐнида ақлий, одобли,
яхши аҳлоқий
сифатлар шаклланган, дид-фаросотли ҳамда жисмонан соғлом
қилиб тарбиялашни амалга ошириш.
Меҳнат таълими мазмунига шартли равишда 5 – 9 синфлардан бошлаб,
ўқувчилар камида учта йўналиш бўйича тайѐргарлик кўришлари
назарда
тутилган. Масалан: қиз болалар ва ўғил болалар учун алоҳида-алоҳида ва
умумлашган (ҳамма ўқувчига) йўналиш танлаш мумкин.
Йўналишлар: технология дизайн, сервис хизмати, қишлоқ хўжалик
асослари.
Ушбу таълим йўналишлари 5 – 7 синфларда ―Электрротехника ишлари‖
ва ―уй-рўзғор буюмларини дастлабки таъмирлаш‖дан бериладиган билимларни
ҳам ўз ичига олади.
Бу таълим йўналишлари 8 – 9 синфда эса ҳалқ ҳунармандчилиги, ишлаб
чиқариш асослари ва касб танлашга йўналтириш ишлари билан
уйғунлаштирилган ҳамда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: