180
йўналтирилган таълим олишларини таъминлаш мақсадида
давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта
махсус таълим
берувчи, юридик мақомга эга таълим муассасаси
Амалий ишлар методи – ўзлаштирилган билимларни амалиѐтда қўллаш
кўникмаларини шакллантирувчи усул.
Аномалия (юнонча – anomal) - меъѐрдан, умумий қонуниятлардан четланиш,
нотўғри ривожланиш.
Ахлоқ (лотинча «moralis» - хулқ-атвор маъносини билдиради)
- ижтимоий
муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга солувчи,
муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши
зарур бўлган хулқ-атвор қоидалари, мезонлари йиғиндиси.
Аҳлоқий онг – шахга ахлоқий меъѐрлар ва хулқ-атвор қоидалари тўғрисидаги
назарий билимларни бериш асосида ҳосил қилинувчи онг
шакли.
Аҳлоқий тарбия – муайян жамият томонидан тан олинган ва риоя қилиниши
зарур бўлган тартиб, одоб, ўзаро муносабат, мулоқот ва хулқ-
атвор қоидалари, мезонларини ўқувчилар онгига сингдириш
асосида уларда ахлоқий онг, ахлоқий фаолият кўникмалари ва
ахлоқий
маданиятни
шакллантиришга
йўналтирилган
педагогик жараѐн; ижтимоий тарбиянинг муҳим
таркибий
қисми.
Ақлий тарбия - шахсга табиат ва жамият тараққиѐти тўғрисидаги билимларни
бериш, унинг ақлий (билиш) қобилияти, тафаккури ва
дунѐқарашини шакллантиришга йўналтирилган
педагогик
жараѐн; ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: