10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

а 
б 
10.2-расм. Alternaria alternata (а) ва Curvularia lunata (б) турларининг конидиялари 
(а - Интернет, б - Хасанов, 1990) 
Лишайниклар. Олдинги бобда таърифланган кўп пиреномицет замбуруғлардан 
ташқари бир қатор локулоаскомицетлар, масалан, Pleosporales (Arthopyrenulaceae оиласи), 
Melanommatales (Pyrenulaceae ва Trypetheliaceae оилалари) ва Arthoniales (Opegraphaceae 
оиласи) тартибларининг айрим, кўпроқ ѐки камроқ сонли турлари ҳам лишайник ҳосил 
қилувчилардир. 
Фитопатоген локулоаскомицетлар. Буларнинг мисоллари сифатида кенг оммага 
маълум бўлган Pleosporales (Cochliobolus, Pyrenophora, Setosphaeria, Guignardia, Venturia 


167 
туркумлари), Dothideales (Mycosphaerella, Leprosphaerulina ва б. туркумлар), Myriangiales 
(Elsinoѐ туркуми) тартибларининг турларини кўрсатиш мумкин. Ушбу замбуруғлар бутун 
ўсув даврида ножинсий босқичида кўпаяди ва ривожланади, уларнинг жинсий жараѐни 
маҳсули – аскоспоралар – хўжайин ўсимлик нобуд бўлганидан кейин, кўпинча замбуруғ 
қишлаганидан кейин баҳорда ҳосил бўлади. 
Cochliobolus туркуми турларидан бири, C. heterostrophus, маккажўхорининг жанубий 
доғланиши ва чириши (эски номи жанубий «гельминтоспориоз») касаллигини қўзғатади 
(Ўзбекистонда карантин касаллик ҳисобланади). Кўпинча анаморфа босқичининг номи 
(Bipolaris maydis, синоними Helminthosporium maydis) билан маълум бўлган бу замбуруғ 
1970 йилда АҚШ нинг жанубий ва марказий штатларида маккажўхори далаларинининг 
80% га экилган, цитоплазматик оталик бенасллилигига эга бўлган гибрид навни зарарлаб, 
экинларни вайрон қилган ва миллиард долларлик зарар келтирган. Ушбу туркумнинг яна 
бир тури – Cochliobolus miyabeanus (анаморфаси Bipolaris oryzae, синоними 
Helminthosporium oryzae) Ҳиндистонда 1942 йилда шоли экинзорларини вайрон қилган, 
натижада 1943 йилда «Буюк Бенгал очарчилиги» юз берган ва тахминан 2 миллион одам 
очарчиликдан ўлган. Cochliobolus туркумининг яна бир тури – C. sativus (анаморфаси 
Bipolaris sorokiniana, синоними Helminthosporium sativum) дунѐнинг кўп мамлакатларида 
буғдой, арпа ҳамда бошқа ғалла экинлари ва бошоқли ўтларнинг майсалари, барглари
илдизлари, поялари ва донларини заралаб, дон ҳосилига катта зарар етказадиган 
турлардан биридир. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling