10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


-расм. Pyrenophora tritici-repentis


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

 
10.1-расмPyrenophora tritici-repentis: а – псевдотеций; б – аск (апикал қисмида 
цитоплазма эндотуникага бўртиқ ҳосил қилиб, бўртиб чиқишига диққат қилинг);
в – аскоспоралар (Хасанов, 1992). 
 
Локулоаскомицетлар аскларининг тузилиши ҳар хил бўлиб, улар ҳам таксономик 
аҳамиятга эга. «Битуникат» аскларнинг умумий таснифи – деворча қобиғи яққол икки 
қатли бўлишидир. Аммо бу кенг категория бўлиб, унинг бир нечта муҳим типлари бор. 
Фисситуникат типида 1) нисбатан юпқа эктотуника (аск қобиғининг бирламчи ѐки 
ташқи қатлами) ва қалинроқ эндотуника (аск қобиғининг иккиламчи ѐки ички қатлами) 
мавжуд бўлади ҳамда улар аскоспоралар шакллангандан кейин аск шаклини ўзгартириши 
мумкин ва аскнинг апикал тузилмалари ҳосил бўлиши жараѐнларида қатнашади; ҳар икки 
қатлам пластинка шаклли (lamellate) бўлиши мумкин; 2) бу типда споралар аскдан чиқиши 
жараѐнида унинг ҳар икки қатлами бир-биридан тўла ажралади, эктотуника ѐрилиб кетади 
ва емирилади, унинг ѐрилган жойидан эластик эндотуника ташқарига чиқади ва 
аскоспоралар тарқалишини таъминловчи қувурча вазифасини бажаради; 3) аскнинг 


166 
цитоплазмаси ва эндотуниканинг апикал қисмида модификация бўлади ва у ерда апикал 
камера ҳосил бўлади. Бу камера – эндотуника ичида цитоплазма ҳосил қилган бўртиқдир 
(10.1, б-расм); 4) бу типда ҳам аск қобиғининг қатламлари бир-биридан тўла ажралади, 
эктотуникада ѐриқ пайдо бўлади, унинг ичидан эндотуниканинг кўп қисми чиқади ва 
ундан аскоспоралар босим билан итариб чиқарилади. 
Баъзи локулоаскомицетлар аскларининг очилиши ярим фисситуникат ѐки «қуш 
тумшуғи» (rostrate) типида бўлиши мумкин, бунда аск қобиғининг қатламлари тўла 
ажралмайди. Бошқа локулоаскомицетларда ѐ эндотуника, ѐки эктотуника чатнаб очилиши 
мумкин. Бу жараѐнларни аниқлаш анча қийин, чунки маълум вақтда аск қобиғининг ҳар 
икки қатлами ҳам емирилиб, йўқолиб кетиши кузатилади. 
Яшаш тарзи бўйича локулоаскомицетларнинг кўп турлари ўсимлик субстратларида 
целлюлоза парчаловчи сапротрофлар, ҳашаротлар билан алоқага кирувчилар ѐки 
лишайник ҳосил қилувчилар, бошқалари фитопатогенлар, микопаразитлар, айримлари 
инсонлар ва сутэмизувчи ҳайвонларнинг патогенларидир. Баъзи турлари гўнгда кўп 
учрайди, улар ошқозон-ичак системасидан ўтиб, ўсимликхўр сутэмизувчи ҳайвонлар 
воситасида тарқалади. 
Кўп локулоаскомицетлар тўқ тусли, баъзан гифоподийлари мавжуд бўлган 
мицелийга ҳамда анча турлари мурал (ҳам узунасига, ҳам кўндаланг жойлашган 
септаларга эга бўлган) аскоспоралар ва конидияларга эга. Кўп турларнинг ҳар хил 
конидиялари мавжуд бўлиб, пиреномицетлардаги каби, уларнинг жинсий босқичи 
ножинсий босқичига нисбатан кам учрайди; жинсий жараѐни мавжуд бўлган ҳолларда бу 
жараѐн хўжайин ўсимлик нобуд бўлганидан кейин юз беради. Бу замбуруғлардан 
айримларининг анаморфалари шунчалик яхши маълумки, баъзи кенг тарқалган туркумлар 
(масалан, Alternaria, Curvularia) (10.2-расм) турларини осон аниқлайдиган баъзи 
микологлар уларнинг телеоморфа босқичларининг номларини айтиб бера олмайди. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling