10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Оила: Метакапнодиацеа (Metacapnodiaceae)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Оила: Метакапнодиацеа (Metacapnodiaceae). Буларнинг турлари «қора қурум 
моғор» замбуруғларининг яна бир оиласини ташкил қилади. Псевдотецийлари шар 
шаклли, тўқ тусли гифаларнинг калта, кенг, септаларидан тортилган, маржон шаклли 
ҳужайралардан ташкил топган субикулюм ичида жойлашган. Псевдотецийлари Pleospora-
типли. Анаморфалари турли гифомицетларга мансуб. Capnodiales тартибидан 
пикнидалари йўқлиги ва псевдотецийларининг тузилиши билан фарқланади. Турлари 
ўсимликларда эпифитлар бўлиб, улар кўп ҳолларда ҳашаротлар танасидан чиқарадиган 
ширинроқ суюқликлар билан ҳам озиқланади. 
Тартиб: Пателлариалес (Patellariales). Бу тартибнинг апотециал аскостромалари 
ѐки гистеротецийлари бор. Асклари локул ичида псевдопарафизалар ораларида 
жойлашган. Псевдопарафизаларнинг учки қисмлари эркин жойлашиб, псевдоэпитеций 
ҳосил қилади. Бу гуруҳ полифилетик бўлиб, унинг систематикасида муаммолар мавжуд. 
Тартиб турларининг аксарияти сапротрофлардир. 
Тартиб: Плеоспоралес (Pleosporales). Бу тартиб учун Pleospora-типли аскокарплари 
мавжуд бўлиши характерли. Асклар псевдопарафизалар ораларида ҳосил бўлади ва улар 
ораларида юқорига қараб ўсади. Псевдопарафизалар аскокарпнинг тепа қисмида ҳосил 
бўлиб, пастга қараб ўсади ва аскокарп асосида бир-бирига қўшилиб кетади. Улар 
септаланган ва анча энли; уларни, Melanommatales тартибининг трабекулят 
псевдопарафизалари ѐки парафизоидларидан фарқини кўрсатиш учун, баъзан целлюлар 
(септаланган) псевдопарафизалар деб аташади. Pleosporales тартибининг аскостромалари 
псевдотеций, кўп локулли, гумбаз шаклли строма, қалқонли тириотеций ѐки, кам 
ҳолларда, клейстотецийга ўхшаш тузилмалардир. Асклар одатда базал дасталарда, аммо 
баъзан локул асосининг кўп қисмини эгаллаши мумкин. Аскоспоралари гиалин ѐки тўқроқ 
тусли ва турли шаклли. Анаморфалари гифомицетларга ѐки целомицетларга мансуб. 
Гуруҳ таркибида ўсимлик паразитлари, сапротрофлар ва лишайник ҳосил қилувчилар 
мавжуд. Анча турлари чучук ѐки денгиз сувларида учрайди. Ушбу тартиб 22 та оилага 
бўлинган, биз улардан баъзилари билан танишамиз. 


175 
Кўп турлар билан ўтказилган молекуляр тадқиқотлар кўрсатишича, ушбу 
тартибнинг тўртта ѐки бешта оиласи битта монофилетик гуруҳ ҳосил қилади. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling