10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Туркум: Кохлиоболюс (Cochliobolus)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Туркум: Кохлиоболюс (Cochliobolus). Анаморфалари Bipolaris ва Curvularia 
туркумларига мансуб. Энг муҳим турлари қаторига ғалла экинлари ва бошқа бошоқли 
ўсимликларда анаморфа босқичи (Bipolaris sorokiniana) да барглари тўқ-қўнғир 
доғланиши, илдизлари чириши, бошоқ ва донлари доғланиши касалликларини қўзғатувчи 
C. sativus, маккажўхорида анаморфа босқичи (Bipolaris maydis) да жанубий доғланиш 
қўзғатувчи C. heterostophus ва б. киради. 
Туркум: Пиренофора (Pyrenophora). Барча турларининг анаморфалари Drechslera 
туркумига мансуб. Муҳим вакиллари қаторига буғдойда сариқ доғланиш қўзғатувчи P. 
tritici-repentis (анаморфаси Drechslera tritici-repentis), арпада тўрсимон (P. teres
анаморфаси D. teres) ва тасма шаклли (P. graminea, анаморфаси D. graminea) доғланиш 
қўзғатувчи ва бошқа турлар киради.
Туркум: Сетосферия (Setosphaeria). Муҳим намояндаси – маккажўхорида 
анаморфа босқичи (Exserohilum turcicum) да шимолий доғланиш қўзғатувчи S. turcica 
туридир. 
Туркум: Кришстейниотелия (Krischsteiniothelia). Pleosporaceae оиласининг баъзи 
турлари мунтазам равишда чучук ва денгиз сувлари муҳитида учрайди ва уларнинг 
асклари ва аскоспораларида акватик замбуруғлар учун типик бўлган модификациялари 
кузатилади. Шимолий Америкада сувга чўккан ѐғочларда кенг тарқалган ва Чилида 
термал сувларда ҳам топилган Кришстейниотелия элатераскус (Krischsteiniothelia 
elaterascus) тури уларнинг мисоли бўлиши мумкин. 


176 
Оила: Лептосфериацеа (Leptosphaeriaceae). Бу оила турларининг кўпчилигининг 
аскокарплари псевдотецийлар ва асклари кенг цилиндр шаклли. Аскоспораларининг туси 
гиалиндан қўнғиргача, бир ҳужайралидан мурал шакллигача. Баъзи турларининг 
аскоспоралари алоҳида фрагментларга бўлиниб кетувчи. Бу гуруҳ турлари Pleosporaceae 
оиласи турларидан аскларининг эни камроқ ва эндотуникаси торроқ эканлиги билан 
фарқланади. Ундан ташқари буларнинг анаморфалари (Фома, Септория ва Кониотириум – 
Phoma, Septoria, Coniothyrium туркумлари) целомицетларга мансуб. Оила турлари 
сапротрофлар ѐки ўтсимон ўсимликлар ва кенгбаргли дарахтларда ҳамда игнабаргли 
дарахтларнинг поялари ва новдаларида паразитлардир. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling