178
типда пролиферация қилувчи гифомицетларга мансуб. Оила турлари ўсимлик
материалларида сапротрофлар ѐки ўсимликларда паразитлардир.
10.6-расм.
Venturia inaequalis.
Псевдотецийнинг кесмаси; псевдотеций
оғизчаси атрофидаги ўсмалари,
псевдопарафизалари ва аскларини
кўриш мумкин
(Müller, von Arx, 1962 расми; Мюллер,
Лѐффлер, 1995 дан олинган).
Туркум: Вентурия (Venturia). Бу оиланинг энг катта туркуми бўлиб, унга олма (
V.
inaequalis), нок (
V. pirina) ва бошқа ўсимликларда калмараз қўзғатувчи муҳим
факультатив сапротроф турлар киради. Анаморфалари гифомицетларга мансуб бўлган
Спилоцеа, Каракулина ва Фузиклядиум туркумларига мансуб (10.7-расм). Лишайник
ҳосил қилувчи замбуруғлардан ташқари бирорта замбуруғда топилмаган
концентрик
таначалар V. inaequalis тури гифаларининг цитоплазмаларида мавжудлиги аниқланган.
10.7-расм.
Venturia туркуми турларининг
Do'stlaringiz bilan baham: