10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Оила: Вентуриацеа (Venturiaceae). Бу оила турлари думалоқ шаклли 
псевдотецийларга (10.6-расм) ѐки бир неча локулли аскостромаларга эга. Аскокарплари 
қаттиқ, остки қисми субстрат ичида ѐки мева таначаси тўла субстрат устида жойлашган. 
Калта бўйинчасининг оғизчаси атрофида ўсмалари бўлиши мумкин. Псевдопарафизалари 
мавжуд, аммо улар баъзан асклар етилиши даврида емирилиб, йўқолиб кетади. Асклари 
овоид ѐки кенг цилиндр шаклли. Аскоспоралари гиалин ѐки зайтун-яшил оҳангли, баъзан 
тўқ-қўнғир тус олувчи. Аскоспора септаси унинг ўрта қисмида бўлиб, спорани катталиги 
бир хил бўлган икки ҳужайрага ажратиши мумкин, аммо кўпинча септа уларни иккита
ўлчами ҳар хил бўлган ҳужайрага ажратади (Venturia inaequalis турининг тур эпитети ҳам 
буни акс эттиради). Анаморфалари конидиоген ҳужайралари симподиал ѐки перкурраент 


178 
типда пролиферация қилувчи гифомицетларга мансуб. Оила турлари ўсимлик 
материалларида сапротрофлар ѐки ўсимликларда паразитлардир. 
10.6-расмVenturia inaequalis.
Псевдотецийнинг кесмаси; псевдотеций 
оғизчаси атрофидаги ўсмалари, 
псевдопарафизалари ва аскларини
кўриш мумкин
(Müller, von Arx, 1962 расми; Мюллер, 
Лѐффлер, 1995 дан олинган). 
Туркум: Вентурия (Venturia). Бу оиланинг энг катта туркуми бўлиб, унга олма (V. 
inaequalis), нок (V. pirina) ва бошқа ўсимликларда калмараз қўзғатувчи муҳим 
факультатив сапротроф турлар киради. Анаморфалари гифомицетларга мансуб бўлган 
Спилоцеа, Каракулина ва Фузиклядиум туркумларига мансуб (10.7-расм). Лишайник 
ҳосил қилувчи замбуруғлардан ташқари бирорта замбуруғда топилмаган концентрик 
таначалар V. inaequalis тури гифаларининг цитоплазмаларида мавжудлиги аниқланган.
10.7-расмVenturia туркуми турларининг 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling