10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
biyalogiya

анаморфалари: 
А - Spilocaea (V. inaequalis): аннелид тип 
(конидиялар базипетал ҳосил бўлиши). 
Б - Karakulina (V. carpophila): 
бластоконидияларнинг акропетал 
занжирчалари. 
В Fusicladium (V. pirina): ўсаѐтган 
конидиофорада конидиялар симподиал 
усулда ҳосил бўлиши
(M. F. Madelin, 1979, расми;
Мюллер, Лѐффлер, 1995 дан олинган). 
Тур: Вентурия инэқуалис (Venturia inaequalis). Бу замбуруғ маданий олмадан 
ташқари ѐввойи тоғолма, дўлана, Malus туркумига мансуб бўлган ҳар хил манзарали 
ўсимликлар, четан, пираканта ва япон мушмуласини зарарлайди; нок зарарланмайди. 
Олманинг калмараз (қўтир, парша) касаллиги дунѐнинг олма ўстириладиган барча 
мамлакатларида, жумладан Марказий Осиѐ давлатларида ва Ўзбекистоннинг барча 
вилоятларида тарқалган ва олманинг энг муҳим касалликларидан бири ҳисобланади. 
Калмараз билан олма дарахтларининг барглари, гулкосабарглари ва мевалари, барг ва 
мева бандлари, камроқ ҳолларда новда ва куртак тангачалари (қобиқлари) зарарланади. 


179 
Касаллик натижасида мева ҳосилининг миқдори ва сифати бевосита (мевалар кам 
ҳосил бўлиши, тўкилиши, бозорбоплигини йўқотиши, омборхоналарда сақлаш пайтида 
чириб кетиши) ва бавосита (барглар тўкилиши, дарахтлар ривожланиши сусайиши, улар 
қиш совуғига чидамсиз бўлиб қолиши, мевадаги яралар орқали бошқа ҳашарот ва 
микроорганизмлар кириб олиши ва мевани чиритиши) камаяди. Баҳорда салқин ҳаво ва 
юқори намлик кузатилганда ҳосилнинг 70% ѐки кўпроғи йўқотилиши мумкин; касаллик 
Ўзбекистонда ҳам муҳим иқтисодий аҳамиятга эга.
Замбуруғнинг ривожланиш цикли баҳорда олма дарахтларининг куртаклари 
очилаѐтган пайтда бошланади (10.8-расм). Бу пайтда ерга тўкилган барг ва меваларда 
қишлаб, етилган псевдотецийнинг учки қисмидаги оғизчасидан аскоспоралар куч билан 
отилади. Олма куртаклари очилиши учун қулай об-ҳаво шароитлари аскоспоралар 
ривожланиши учун ҳам қулай бўлади. Аскоспоралар туси сарғиш-зайтундан қизғиш-
жигарранггача, икки ҳужайрали, септадан тортилган, устки ҳужайра пасткисидан калтароқ 
ва кенгроқ (кенг конус шаклли), пастки ҳужайра цилиндр шаклли. Улар шамол билан 
дарахтларда очилаѐтган гул куртаклари ва биринчи очилган баргларга тушади. Уларга 
тушган аскоспоралар томчи намлик мавжудлигида ўсади ва ўсимлик тўқималарига кириб, 
зарарлайди. 
10.8-расмVenturia inaequalis

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling