10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
biyalogiya

Туркум: Диботрион (Dibotryon). Ушбу туркумнинг олдин Апиоспорина 
(Apiosporina) туркумига киритилган Dibotryon morbosum тури Шимолий Американинг 
барча қисмларида олча дарахтларини зарарлаб, уларнинг майда новдаларидаги устьицалар 


181 
асосида ҳам замбуруғ, ҳам хўжайин ўсимлик тўқималаридан ташкил топган қаттиқ, 
бўртиб турувчи конидиал стромаларни ва аскостромаларни ҳосил қилади. 
Оила: Ботриосфериацеа (Botryosphaeriaceae). Бу оила турлари кўпинча 
псевдотецийларга ва баъзан кўп локулли аскостромаларга эга. Асклари тўқмоқ ѐки тухум 
шаклли. Аскоспоралари гиалин, сарғиш ѐки тўқ-қўнғир тусли, одатда бир ҳужайрали 
(локулоаскомицетлар учун ғайриоддий белги). Баъзи турлар спораларининг шилимшиқ 
қобиғи ва қалпоқчасимон ўсимталари бор. Анаморфалари целомицетларга мансуб. Оила 
турлари ўтсимон ўсимликларда сапротрофлар ѐки паразитлардир. 
Туркум: Гигнардия (Guignardia(синоними Дискохора – Discochora). Бу туркумга 
аскоспоралари ромбоид бўлган ва қалпоқча шаклли ўсимталари бўлган фитопатоген 
турлар мансуб. Яхши ўрганилган турлари тупроқда ўсувчи ўсимликларнинг паразитлари 
бўлса ҳам, бир неча турлари денгизда сув ўтларининг паразитларидир.
10.10-расмGuignardia bidwellii 
(D. Reddick, 1911 расми,
Alexopoulos et al., 2007 дан 
олинган). 
Тур: Гигнардия бидвелли (Guignardia bidwellii). Бу замбуруғ токнинг қора чириш 
(филлостиктоз) касаллигини қўзғатади. Касаллик Шимолий (ватани) ва Жанубий 
Америка, Европа ва МДҲ да тарқалган, Марказий Осиѐда Тожикистон, Туркманистон ва 
Ўзбекистонда (Тошкент вилоятида) қайд этилганлиги ҳақида хабарлар мавжуд. Замбуруғ 
мицелийси ток тўқималари орасида ўсиб, уларнинг ҳужайраларини ўлдиради ва баргларда 
некротик доғлар ҳосил қилади. Меваларида доғлар тез ўсиб, уларни бир неча кун ичида 
мумиѐга айлантиради. Зарарланган аъзоларда тезда замбуруғнинг пикнидалари доира 
шаклли гуруҳларда ҳосил бўлади (анаморфаси Phyllosticta ampelicida, тахмин қилинган 
синонимлари Phoma uvicola ва Phyllosticta viticola) (10.10, а-расм). Уларнинг ичида кўплаб 


182 
йирик, бир ҳужайрали, рангсиз, тухум шаклли конидиялари ҳосил бўлади (10.10, б, в-
расмлар. Улар ѐмғир билан тарқалиб, ток аъзоларини зарарлайди. Пикнидаларидан 
ташқари, замбуруғ спермагонийлар (10.10, д-расм) ва уларнинг ичида майда, бацилла 
шаклли спермацийларни ҳосил қилади. Псевдотецийлар терисимон қобиқли, тарқоқ 
жойлашган, қора тусли, думалоқ, оғизчаси ясси ѐки ғуддача шаклли (10.10, ж-расм). 
Асклари дасталарда, цилиндр ѐки тўқмоқ шаклли, тўғри ѐки сал эгилган, 8 спорали (10.10, 
з-расм). Аскоспоралар рангсиз, овал ѐки узунчоқ шаклли, аскларда кўпинча шилимшиқ 
ичида, икки қаторда жойлашган; аскоспоралар икки ҳужайрали, ҳужайраларнинг ўлчами 
ҳар хил – базал ҳужайра стерил ва ўсма шаклли (шу сабабдан кўп муаллифлар 
аскоспораларни бир ҳужайрали деб ҳисоблайди) (10.10, и, к-расмлар). 
Ушбу тур Ўзбекистонда топилганлиги ҳақидаги хабар (Киргизбаева и др., 1997) 
шубҳали ва қайтадан исботланиши шарт, чунки узум мевасида қайд этилган замбуруғ 
Phoma uvicola номи билан келтирилган, турни идентификация қилиш эса, унинг 
телеоморфа босқичини аниқлашни ҳамда Кох постулатларини бажаришни талаб қилади. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling