10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Оила: Микропельтидацеа (Micropeltidaceae)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Оила: Микропельтидацеа (Micropeltidaceae). Бу оиланинг характерли белгилари –
аскостромалари қалқончали (тириотецийлар), асклар етилиши даврида эриб, йўқолиб 
кетувчи псевдопарафизалари бор. Асклари тўқмоқ шакллидан кенг цилиндр шакллигача, 
аскоспоралари гиалиндан оч-қўнғир туслигача, икки ҳужайрали ѐки мурал шаклли. 
Аскоспоранинг бир ҳужайраси чўзинчоқ ва ўсимта шаклли бўлиши мумкин. Оила турлари 
ѐпиқ уруғли ва игнабаргли дарахтларнинг шохлари, ғуддалари ва баргларида 
сапротрофлар ѐки эпифитлардир. 
Оила: Тубойфиацеа (Tubeufiaceae). Буларнинг кўп турлари серэт ва оч тусли 
аскостромаларга эга бўлганлиги учун, улар ғайриоддий локулоаскомицетлар ҳисобланади. 
Аскостромалари псевдотецийлар, сфера шаклли, думалоқ пòралари билан очилувчи. 
Аскоспоралари бир ѐки бир неча септали, гиалин, сарғиш, нимранг ѐки оч-қўнғир тусли. 
Анаморфалари гифомицетларга мансуб ва кўпчилигининг конидиялари спираль шаклли 
буралган ѐки радиал симметрияга эга; бундай конидиялар одатда сувдаги субстратларда 
яшайдиган замбуруғларга хос. Оила турлари орасида муътадил иқлимли минтақаларда 
учрайдиганлари ҳам бор, аммо улар асосан тропикларда тарқалган ва бошқа замбуруғлар 
ѐки (Podonectria туркумининг P. aurantii, P. tenuispora ва б. турлари) қалқондорларда 
паразитлардир. Муътадил иқлимли минтақаларда нобуд бўлган дарахтларда мева 


177 
таначалари ѐрқин сариқ бўлган Tubeufia cerea тури, Helicosporium туркумига мансуб 
анаморфаси билан бирга кўп учрайди. 
10.5-расмGlonium sp. турининг 
аскокарпи (гистеротеций) (ўнгда) ва 
халтачаси (чапда) 
(Alexopoulos et al., 2007). 
Оила: Феотрихацеа (Phaeotrichaceae). Бу оила турларининг думалоқ шаклли 
псевдотецийлари ѐки клейстотецийга ўхшаш аскокарплари ҳамда базал дасталарда ҳосил 
бўладиган кенг ва узунчоқ ѐки кенг цилиндр шаклли асклари бор. Аскокарпларининг 
калта бўйинчалари ичида перифизалари йўқ. Асклар етилиши даврида шилимшиқланувчи 
псевдопарафизалари бор. Бир неча септали аскоспоралари алоҳида фрагментларга 
бўлиниб кетиши мумкин. Улар шилимшиқ билан қопланган ва ўсиши пайтида ҳар бир 
ҳужайраси узунасига ѐриқ ҳосил қилиши мумкин ѐки терминал ўсув пòралари орқали 
ўсиши мумкин. Анаморфалари пикнидали турлар бўлиб, уларнинг кичик конидиялари 
спермаций сифатида фаолият кўрсатади. Бу оила турларининг аксарияти гўнг, чириѐтган 
ўсимлик қолдиқлари, уруғлар ва тупроқда сапротрофлардир. Спорормия (Sporormia
туркуми уларнинг мисоли бўлиши мумкин.
Бошқа туркумларидан клейстотециал аскокарпларга ҳамда алоҳида фрагментларга 
бўлиниб кетувчи аскларга эга бўлган (натижада ҳар бир аскида 8 тадан кўп спора мавжуд 
бўлувчи) Прессия (Preussia) туркумини кўрсатиш мумкин.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling