10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Туркум: Лептосферия (Leptosphaeria)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Туркум: Лептосферия (Leptosphaeria). Бу мураккаб туркум бўлиб, айрим турлари 
баъзи қишлоқ хўжалиги экинларининг ва ѐввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг муҳим 
паразитларидир. Leptosphaeria maculans тури (анаморфаси Phoma lingam) карам ва б. 
бутгулдош ўсимликларнинг майсаларида қора сон касаллигини қўзғатади, L. nodorum ва 
L. avenaria турларининг анаморфа босқичлари (мутаносиб равишда, Septoria nodorum ва S. 
aveanae) буғдой ва баъзи бошқа ғалла экинлари ҳамда бошоқли ўтларда иқтисодий 
тарафдан ўта зарарли бўлган септориоз касалликларини қўзғатади. 
Leptosphaeria катта туркум бўлиб, таркибига 1600 тадан кўп тур киритилган, аммо у 
монофилетик эмаслиги таъкидланади ҳамда бир қатор турлари бошқа турларнинг 
синоними даражасига туширилган. Масалан, канадалик тадқиқотчилар (Shoemaker, 
Babcock, 1989) бир паллали ўсимликларда учрайдиган Leptosphaeria туркуми турларини 
алоҳида ва мустақил Феосферия (Phaeosphaeria) туркумига ажратишган.
Оила: Ҳистериацеа (Hysteriaceae). Бу оила турларининг аскостромалари 
гистеротецийлар деб аталади. Бу типли аскокарплар узунчоқ тузилма бўлиб, улар 
узунасига жойлашган ѐриқ билан очилади (10.5-расм). Гистеротецийлар ҳақида 
Patellariales тартибини муҳокама қилганда ҳам айтилган эди, аммо уларнинг номи 
Hysteriaceae оиласининг номидан келиб чиққан. Ташқи кўринишидан гистеротецийлар 
баъзи дискомицетларнинг апотецийларига ҳам ўхшаб кетади. Асклари овоид ѐки цилиндр 
шаклли, аскоспораларининг туси гиалиндан тўқ-қўнғиргача, икки ҳужайрали ѐки мурал 
шаклли. Анаморфалари целомицетларга ѐки гифомицетларга (жумладан, Септонема ва 
Споридесмиум – Septonema, Sporidesmium туркумларига ҳам) мансуб. Оила турларининг 
кўпчилиги дарахтларнинг ѐғочлари ва қобиқларида сапротрофлар, бир неча турлари эса 
ўсимликларнинг паразитларидир. Глониум, Ҳистериум ва Ҳистерографиум (Glonium, 
Hysterium, Hysterographium) туркумлари ушбу оила туркумларининг мисоллари бўлиши 
мумкин. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling