10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Оила: Плеоспорацеа (Pleosporaceae)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Оила: Плеоспорацеа (Pleosporaceae). Бу оиланинг аскостромалари перитецийга 
ѐки, кам ҳолларда, клейстотецийга ўхшаш ва субстрат ичида жойлашган. Аскоспоралари 
икки ҳужайралидан мурал шакллигача. Анаморфалари гифомицетлар бўлиб, улар муайян 
телеоморфа туркумлари билан корреляция ҳосил қилади. Бу оилага кўп ва муҳим ўсимлик 
ва ҳайвонларнинг паразитлари киради. Бир қатор турлари сапротрофлардир. Кўп турлари 
конидиал босқичида бутун ўсув даврида ривожланади ва уларнинг жинсий босқичи 
қишлагандан кейин ҳосил бўлади. Ушбу оила турлари, жинсий босқичларига кўра 
конидиал босқичларида кўпчиликка маълум. Кўп турлари гетероталлик.
Туркум: Плеоспора (Pleospora). Буларнинг асклари тўқмоқ шаклли, яққол 
кўринувчи оѐқчали, аскоспоралари мурал шаклли. Анаморфалари Стемфилиум 
(Stemphylium) туркумига мансуб (10.1-жадвал).
Кохлиоболюс, Пиренофора, Сетосферия ва Левия (Cochliobolus, Pyrenophora, 
Setosphaeria, Lewia) туркумларининг кўп турлари иқтисодий жиҳатдан ўта муҳим бўлган 
ғалла экинлари ва ѐввойи ҳолда ўсувчи бошоқли ўтларнинг паразитларидир. Уларнинг 
аскокарплари Pleospora туркуминикига ўхшайди, аммо уларни ажратадиган морфологик 
белгилари бор; ундан ташқари, ушбу туркумларни ажратишда уларнинг конидиал 
босқичларининг белгилари қўлланилади (10.1-жадвал). 
10.1-жадвалPleosporaceae оиласида телеоморфа-анаморфа алоқалари 
(Alcorn, 1983; Alexopoulos et al., 2007) 
Телеоморфа 
Анаморфа 
Cochliobolus (Кохлиоболюс) 
Bipolaris, Curvularia (Биполярис, Курвулярия) 
Pyrenophora (Пиренофора) 
Drechslera (Дрехслера) 
Setosphaeria (Сетосферия) 
Exserohilum (Экзероҳилум) 
Lewia (Левия) 
Alternaria (Альтернария) 
Pleospora (Плеоспора) 
Stemphylium (Стемфилиум) 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling