10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
biyalogiya

Pleosporales тартибининг бошқа таксонлари. Ушбу тартибнинг бир қатор турлари 
кейинги даврларгача эътибордан четда қолган ѐки улар фақат кейинги вақтларда 
топилган. Булардан денгизларда қизил сув ўтларининг паразити Lautitia danica, Амазония 
пальмасининг эндофити Letendraeopsis palmarum, Шимолий Америкада қарағайларнинг 
«қор моғори» касаллигини қўзғатувчи Neopeckia coulteri (Parodiellaceae оиласи тури) 
турларини кўрсатиш мумкин.
Pleosporales тартибининг кўп бошқа турлари замбуруғлар, лишайниклар, сув ўтлари, 
папоротниклар ва қирқбўғинларнинг паразитларидир. Vizellaceae оиласига кирувчи 
замбуруғ турлари Ер куррасининг жанубий ярим шарида Proteaceae оиласига мансуб 
ўсимликларни зарарлашга ихтисослашган. Ушбу турларни ўрганиш микологлар олдида 
турган вазифалардан биридир. 
Тартиб: Меланомматалес (Melanommatales). Бу тартиб турларининг трабекулят 
псевдопарафизалари мавжуд. Булар асосан септаланмаган, ингичка, шилимшиқ модда 
ичида жойлашган ипларнинг қалин пардаси бўлиб, улар нур ўтказувчи (шаффоф) 
тузилишга эга. Аскокарпнинг базал қисми билан қўшилиб кетишидан ташқари, 
трабекулят псевдопарафизалар локулнинг устки қисмида анастомозлар воситасида 
псевдоэпитеций ҳосил қилади. Асклар нисбатан юпқа қобиқли, улар аскокарпнинг 
деворчалари ва базал қисмини қоплаб, жойлашади. Аскостромалари псевдотецийлар, 
гистеротецийлар ѐки клейстотецийларга ўхшаш аскокарплардир. Анаморфалари 
целомицетларга ва кам ҳолларда гифомицетларга мансуб. Бу тартибга сапротрофлар
фитопатогенлар ва лишайник ҳосил қилувчи турлар киради.
Оила: Меланомматацеа (Melanommataceae). Буларнинг аскостромалари асоси 
билан субстрат ичига кирган, аммо устки қисми кенгайганлиги туфайли субстрат устида 
ҳосил бўлганга ўхшаб кўринади. Асклари цилиндр ѐки тўқмоқ шаклли, аскоспоралари 
икки ҳужайралидан мурал шакллигача, туси гиалиндан тўқ-қўнғиргача. Маълум бўлган 
анаморфалари фиалидали целомицетларга мансуб. Оиланинг намояндалари (масалан, 
Меланомма – Melanomma туркуми турлари) ҳар хил ўсимликларда сапротрофлар, айрим 
туркумларнинг турлари бошқа замбуруғларнинг паразитларидир. Melanomma туркуми 
турларининг пикнидалари ташқи кўринишидан псевдотецийларга ўхшайди ва 
субикулюмда жойлашади. Баъзи турлари ѐғочли материалларда ўсганида уларга тўқ тус 
беради. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling