183
сапротрофлардир. Неотестуддина ва Спорормиелла (
Neotestuddina,
Sporormiella)
туркумлари бу оила турларининг мисоллари бўлиши мумкин.
Оила: Массариацеа (Massariaceae). Оиланинг характерли белгиси – аскнинг апекс
қисмида цитоплазмада, кўпинча халқа билан ўралган апикал камера мавжудлигидир.
Аскоспоралари
бир неча септали, туси гиалиндан қизғиш-қўнғиргача, ва
уларнинг
септалари
дистосепталар бўлиши мумкин. Оила турлари ўсимликлар,
дарахтларнинг
пўстлари,
илдизлари, мевалар ва ѐнғоқларда сапротрофлардир. Намояндалари –
клейстотециал типли, пластинкали аскокарплари бўлган Зопфия (
Zopfia) (аскоспоралари
ѐшлигида дистосепталанган) ва тўрт ҳужайрали, яққол дистосепталанган аскоспоралари
бўлган Массария (
Massaria) туркумларидир.
Оила: Пиренуляцеа (Pyrenulaceae). Оила турларининг
аксарияти тропикларда
дарахт пўстларида лишайник ҳосил қилувчилардир. Аскокарпларининг устки қисми
пластинкали. Намояндалари – Пиренула (
Pyrenula) туркуми турларидир.
Оила: Митилинидиацеа (Mytilinidiaceae). Аскокарпларининг
тузилиши икки
қисмли моллюскаларнинг тузилишига, айниқса улар қиррали қисмидан узунасига ѐрилиб
очилишини ҳисобга олсак, жуда ўхшаш. Оиланинг Митилинидион ва Квазиконха
(
Mytilinidion,
Quasiconcha) туркумларига уларнинг номларини ташқи кўриниши
моллюскаларга ўхшашлиги учун берилган. Лофиум (
Lophium) туркумининг аскокарплари
ҳам чиғаноқ шаклли, Актидиум (
Actidium) туркуминики эса юлдуз шаклли. Анаморфалари
одатда целомицетлар, фақат айримлари гифомицетлардир. Оила турларининг кўпчилиги
очиқ уруғли дарахтларда сапротрофлар ѐки баргларда ва ғуддачаларда паразитлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: