10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

турининг ривожланиш 
цикли
(Burkholder, 1917; 
Alexopoulis et al., 2007 дан 
олинган). 
Тартиб: Артониалес (Arthoniales). Бу тартиб турларининг аскостромалари ўсиши, 
Myriangiales тартибидаги каби, индетерминант типга мансуб бўлиб, 
улардан 
апотецийларга ўхшаш ѐки узунчоқ аскостромалари ва асклари ораларида узунчоқ шаклли, 
эркин жойлашган, шохланган ва тўқ тусли учки қисмлари билан бир-бирига чувалашиб 
кетган ва асклар устини қопловчи қатлам ҳосил қилувчи строма таркибининг қолдиқлари 
мавжудлиги билан фарқланади. Бу қопламни псевдоэпитеций деб аташади. Асклари ярим 
фисситуникат типига мансуб. Аскоспоралари гиалин ѐки оч тусли. Бу тартиб турлари 
лишайник ҳосил қилувчилардир. Муҳим туркумлари – Хиодектон, Опеграфа, Леканактис 
ва Роцелла (Chiodecton, Opegrapha, LecanactisRocella). 
Тартиб: Астериналес (Asterinales). Бу тартиб турларининг аскостромалари
Microthyriaceae оиласидаги каби, қалқон шаклли тириотецийлардир, перидийлари қалин 
қобиқли тўқ тусли гифалардан ташкил топган. Асклари кенг, аск апекслари гумбаз 
шаклли, очилиши «қуш тумшуғи» типида, бунда эктотуника ва эндотуника ажралмайди. 
Аскоспоралари қўнғир тусли, одатда икки ҳужайрали, улар аскострома қалқонларида 
ҳосил бўладиган радиал шаклли ѐриқлардан чиқади. Хўжайин ўсимликлар баргларида тўқ 
тусли, гифоподийларга эга бўлган мицелий ғуборлар ѐки тўрсимон қатламлар ҳосил 
қилади. Анаморфалари гифомицетларга ѐки целомицетларга мансуб. Бу тартиб турлари, 


173 
масалан Астерина (Asterina) туркуми намояндалари, тропик минтақаларда ўсимлик 
барглари устида доғланишлар ѐки лишайниклар ҳосил қилади. 
Asterina туркуми турлари барг кутикуласи остида тарқоқ ѐки зич жойлашган 
аскокарплар ҳосил қилади, ўсимликларга зарари деярли йўқ. Ушбу тартибнинг примитив 
Winteraceae ва Eupomataceae оилаларининг турлари ўсимликларда Австралияда 
тарқалган, аммо жуда кам учрайди. Winteraceae оиласи турларининг бир ҳужайрали, 
Eupomataceae оиласи турларининг икки ҳужайрали гифоподийлари бор. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling