10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Тур: Эльсиное ампелина (Elsinoë ampelina)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Тур: Эльсиное ампелина (Elsinoë ampelina). Бу замбуруғ дунѐнинг барча 
мамлакатларида учрайди, Ўзбекистонда токнинг энг зарарли касалликларидан бири 
бўлган антракноз касаллигини қўзғатади. Анаморфаси Sphaeceloma ampelinum (синоними 
Gloeosporium ampelophagum). Аскостромалари қора, кўмирсимон, қишлаган новдаларда 
ривожланади. Локуллар нок шаклли, 8-спорали. Аскоспоралари қизғиш-қора ѐки қўнғир-
қора тусли, 4 ҳужайрали, узунчоқ-овал шаклли. Анаморфа босқичида зарарланган 
тўқимада (эпидермис ѐки кутикула ҳужайралари устида ѐки эпидермис ҳужайралари 
ичида) кичик, нуқта шаклли ва оч тусли ѐстиқчалар ҳосил қилади. Ёстиқчалар кўп сонли, 
калта, цилиндр шаклли, зич жойлашган конидиофоралар ва уларда ривожланадиган 
конидиялардан иборат. Конидиялар бир ҳужайрали, овал, цилиндр ѐки конус шаклли, 
рангсиз, шилимшиқ билан қопланган, қуриганда бироз нимранг ѐки апельсин тусли 
пўстлоқ ҳосил қилади. Кузда новдалардаги яралар (ѐстиқчалар) атрофида склероцийлар 
ҳосил бўлади. Замбуруғ асосан склероцийлар воситасида қишлайди. 
Оила: Пиедраяцеа (Piedraiaceae). Бу оилага мансуб бўлган Пиедрая ҳорта (Piedraia 
hortae) тури дунѐнинг сернам тропик иқлимли барча қисмларида приматларнинг 
ихтисослашган паразити бўлиб, у «black piedra» номли касаллик қўзғатади. Замбуруғ 
приматлар ва инсонларнинг соч толалари фолликулларининг устки қисмларидаги 
кутикуласига киради ва сочларда стромаларини ҳосил қилади. Бу туркум турларининг 
аскоспоралари узунчоқ, ҳар икки учига қараб ингичкалашган; P. hortae турида учки 
ўткирлашган қисми узун, ипсимон, Марказий Африкада айрим кенжа приматларда 


172 
паразитлик қилувчи P. quintanilhae турида конидияларининг ипсимон узайган қисми 
бўлмайди. 
Piedraia туркумининг аскостромалари кўп локулли. Локуллари устьицали, стромада 
битта нотўғри қатлам ҳосил қилади, ҳар бир локулда битта аск мавжуд бўлади. Асклари 
юпқа қобиқли, шарсимон, деворчалари йўқолиб кетувчи. 
10.4-расмElsinoѐ veneta 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling