10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Тартиб: Капнодиалес (Capnodiales)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Тартиб: Капнодиалес (Capnodiales). Бу тартиб турлари «қора қурум тусли моғор» 
замбуруғлари (сажистые грибы = sooty molds) деб аталади. Улар дарахт пояларини
масалан, Янги Зеландияда жануб қорақайини ўрмонларида, пояларни уч метргача 
баландликда қора тусли қалин қатлам билан ўраб олади ѐки Шимолий Америкада ўрмон 
дарахтлари баргларини қопловчи қатламлар ҳосил қилади. Бу тартибнинг гуруҳлари бир-
бирига таксономик жиҳатдан яқин эмас. Аскокарплари тўқима устида, тўқ тусли 
гифалардан ташкил топган, яхши ривожланган субикулюмда ҳосил бўлади. Перифизалари 
йўқ, Гаматециал тузилмалари мавжудлиги хабар қилинган, аммо улар аскокарп 
ривожланишининг илк босқичларида йўқолиб кетади. Асклари овоид шаклли, базал 
дасталарда ҳосил бўлади. Аскоспоралари гиалин ѐки тўқ тусли, кўпинча бир ѐки бир неча 
септали. Кўп турларининг анаморфалари гифомицетларга ѐки целомицетларга мансуб. 
Оила: Капнодиацеа (Capnodiaceae). Бу оила турларини ҳақиқий «қора қурум 
моғор» замбуруғлари дейишади. Тўқ тусли эпифит гифалари қувур шаклли ва усти 
шилимшиқ қатлам билан қопланган. Псевдотецийлари овоид ѐки узунчоқ шаклли, баъзан 
оѐқчали ва устида қиллар шаклли ўсмалари бор, усти шилимшиқ қатлам билан қопланган. 
Культурада ўстирилган барча турлари анаморфа босқичининг пикнидаларини ва улар 
ичида макро- ѐки микроконидияларни ҳосил қилиши аниқланган. Пикнидалари одатда 
псевдотециал стромаларда ҳосил бўлади. Оила турлари ҳар хил ўсимликларнинг барглари 
ва поялари устида эпифитлар бўлиб, у ерда қалин, баъзан ғовак қатламлар ҳосил қилади ва 
ўсимликлар қуѐш нури билан таъминланишини камайтиради. Баъзи муаллифлар бу оилага 
17 тагача туркум киритишган бўлса ҳам, ҳозирги даврда улардан учтаси (Скориас, 
Фрагмокапниас ва Капнодиум – Scorias, PhragmocapniasCapnodium) қабул қилинган. 
Оила: Антеннулариэллацеа (Antennulariellaceae). Бу ва Euantennariaceae оиласи 
Capnodiaceae 
оиласидан гифалари шилимшиқ билан қопланмаганлиги ҳамда 
аскокарплари думалоқроқ эканлиги билан фарқланади. Гифалари баъзан маржонсимон, 
ҳужайралари деярли шар шаклли. Анаморфалари гифомицетларга ѐки целомицетларга 
мансуб. Турлари ўсимликларда эпифитлардир. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling