10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес
Оила: Эуантеннариацеа (Euantennariaceae)
Download 1.93 Mb. Pdf ko'rish
|
biyalogiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тартиб: Хетотриалес ( Chaetothyriales ).
- Оила: Хетотириацеа ( Chaetothyriaceae ).
- Оила: Ҳерпотрихиэллацеа ( Herpotrichiellaceae ).
Оила: Эуантеннариацеа (Euantennariaceae). Гифа ҳужайралари кўпинча бочка
шаклли, анаморфалари гифомицетларга мансуб, аскокарплари ривожланиши эса Dothidea- типида бўлади. Тартиб: Хетотриалес (Chaetothyriales). Бу тартибнинг аскостромалари ѐки псевдотецийлари гуруҳларда ѐки якка-якка бўлиб, баъзан субикулюмда жойлашади. Устьицаларининг ичи перифизалар билан қопланган ѐки бўйинчалари фақат оддий ўсмалардан ташкил топган бўлади. Тартибни бошқа кўп тартиблардан ажратувчи белгиси – локулларининг ичида уларнинг тепа қисмидан ўсиб чиқувчи, аммо уларнинг остки қисмигача етиб келмайдиган гаматециал гифалари – перифизоидлари мавжудлигидир. Асклар етилиши даврида уларнинг атрофида шилимшиқ модда мавжуд бўлиши мумкин. Аскоспоралари икки ҳужайрали ѐки мурал шаклли, ранги гиалиндан тўқ туслигача. Тартиб турлари сапротрофлар ѐки ўсимлик паразитларидир. Баъзи оилалари (масалан, Strigulaceae оиласи) нинг барча турлари лишайник ҳосил қилувчилардир. Оила: Хетотириацеа (Chaetothyriaceae). Псевдотецийлари сфера шаклли, юпқа қобиқли, устьицалари перифизали ва қўнғир тусли гифаларнинг юпқа қатлами билан қопланган. Перифизоидлари бор. Асклари базал дасталарда. Қари аскларнинг қобиқлари 174 ва псевдотецийнинг ичидаги бошқа қисмлари шилимшиқланувчи. Аскоспоралари гиалин ѐки оч тусли. Анаморфалари номаълум. Бу гуруҳ турларини ҳам «қора қурум моғор» замбуруғлари дейишган ва улар асосан тропикларда, жуда камлари муътадил иқлимли минтақаларда эпифитлардир. Хетотириум ва Требиомицес (Chaetothyrium, Treubiomyces) ушбу оила туркумларининг мисоллари бўлиши мумкин. Оила: Ҳерпотрихиэллацеа (Herpotrichiellaceae). Бу оиланинг характерли белгилари кичик, тўқ тусли ва усти қил шаклли ўсмалар билан қопланган аскостромалари ѐки думалоқ шаклли псевдотецийлари, калта перифизоид шаклли гаматецийлари ва кенг асклари мавжудлигидир. Аск эндотуникасининг апикал қисми қалинлашган ва узунчоқ апикал камера ҳосил қилувчи. Аскоспоралари кўп ҳужайрали ѐки мурал шаклли, гиалин ѐки кулранг-қўнғир. Ушбу оилага мансуб бўлган «қора дрожжалар» инсонлар ва ҳайвонларда паразитлик қилиши ҳақида юқорида айтилган эди, аммо буларнинг аксарият турлари дарахт қисмлари ва тупроқда сапротрофлардир. Бу оила яхши шаклланган. Унинг турларининг морфологик белгилари, телеоморфа- анаморфа алоқалари ҳамда ДНК сиквенслари бу оила монофилетик эканлигидан далолат беради. Масалан, Капрония (Capronia) туркумига мансуб бўлган телеоморфасининг Ринокладиелла, Экзофиала, Фонсека, Фиалофора ва Кладоспориум (Rhinocladiella, Exophiala, Fonsecaea, Phialophora, Cladosporium) туркумларига мансуб анаморфалари бор. Cladosporium ва Phialophora туркумлари полифилетик бўлиб, бу оилага уларнинг фақат инсонларда касаллик қўзғатувчи бир неча кам сонли турлари мансуб. Улардан Cladosporium га ўхшаш патоген турларни морфологик белгилари асосида аниқлаш усуллари аллақачон яратилган. Бу гуруҳнинг сутэмизувчиларни зарарловчи турларидан ташқари Exophiala туркумининг айрим турлари балиқларнинг паразитлари бўлиб, лосось балиқлари кўпайтириладиган фермаларга катта зарар етказганлиги хабар қилинган. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling