10-боб юксак замбуруғлар. Локулоаскомицетлар – локулоаскомицетес


Оила: Псевдосфериацеа (Pseudosphaeriaceae)


Download 1.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/25
Sana17.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1208115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
biyalogiya

Оила: Псевдосфериацеа (Pseudosphaeriaceae). Бу кичик оила турларининг мева 
таначалари псевдотецийлар, локули ичида бир неча кенг овоид шакли асклари мавжуд. 
Асклар бир-биридан строма ички қисмининг ипсимон қолдиқлари билан ажратилган 
бўлиши мумкин. Аскоспораларининг туси рангсиздан оч-қўнғиргача, баъзи турларнинг 
аскоспоралари мурал шаклли ва устки қисмида шилимшиқ қобиғи мавжуд. Кўпчилик 
турларининг анаморфалари топилмаган, Лептосферулина (Leptosphaerulina) туркумида 
бир турининг анаморфаси Питомицес (Pithomyces) туркумига мансуб. Leptosphaerulina 
australis ва L. argentiniensis турларининг ривожланиши Mycosphaerella турлариники билан 
бир хил. Бу туркум турлари ўтсимон ўсимликларда кўп учрайди. Ерѐнғоқ экиладиган 
деярли барча минтақаларда унинг барглари доғланиши ва куйишини қўзғатувчи 
Leptosphaerulina crassiasca тури ушбу туркум учун бироз ғайриоддий бўлиб, унинг мурал 
аскоспоралари тўқ туслидир.
Яйлов ўтларининг паразити бўлган ва кўпинча анаморфа номи (Pithomyces 
chartarum) билан кўрсатиладиган Leptosphaerulina chartarum тури иккита аминокислота – 
триптофан ва аланин – конденсация қилиниши натижасида ҳосил бўладиган споридесмин 
номли токсин синтез қилади. Бу токсин баъзи Penicillium турларининг қалтираш (tremor) 
чақирадиган токсинига ўхшаш ва у ҳайвонларда фотосенсибилизация қўзғатади. Бу Янги 
Зеландияда яйловда замбуруғ билан зарарланган ўтлардаги споридесмин токсинини 
истеъмол қилган молларда катта муаммо бўлган. 
Оила: Микротириацеа (Microthyriaceae). Бу оила турлари асосан тропикларда
баъзилари муътадил иқлимли минтақаларда (масалан, Буюк Британияда) учрайди ва 
қалқонсимон 
аскостромалари 
мавжудлиги 
билан 
характерланади. 
Бундай 
аскостромаларни баъзан тириотецийлар деб аташади ва улар локулоаскомицетларнинг 
бошқа оилаларида ҳам учрайди. Трихотириум, Актинопелтис ва Микротириум 
(Trichothyrium, Actinopeltis, Microthyrium) туркумларининг тириотециал аскостромалари 
ҳужайраларнинг радиал жойлашган қаторларидан ташкил топган. Турлари ўсимлик 
паразитларидир. 

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling