10-Мавзу: Институционализм ва номукаммал рақобатли бозор назариялари Режа


Ижтимоий танлов назарияси асосини ташкил этувчи шарт-шароитлар


Download 1.95 Mb.
bet7/8
Sana05.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1166913
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10-мавзу

Ижтимоий танлов назарияси асосини ташкил этувчи шарт-шароитлар

Индивидуализм

инсонлар сиёсий соҳада ўз шахсий манфаатларини кўзлаб фаолият юритадилар. Бизнес ва сиёсат ўртасида чегара йўқ.

«Иқтисодий инсон» концепцияси

Иқтисодий инсон оқилона ҳатти-ҳаракат қилади. Барча, сайловчидан тортиб президентгача ўз иқтисодий фаолиятларида қуйидаги тамойилга амал қиладилар: маржинал фойда ва маржинал зарарни ўзаро таққослаш.

Сиёсатни айирбошлаш жараёни сифатида талқин этиш

Агар кишилар бозорда олмани апельсинга айирбошласалар, сиёсатда эса молиқлар жамият фаровонлигини ошириш учун тўланади. Ушбу айирбошлаш ҳар доим ҳам оқилона бўлавермайди. Одатда, неъматлардан солиқ тўловчилар эмас, балки бошқалар кўпроқ фойдаланади.

Неоинституционализмда лоббизм феномени

Ж.Бьюкенен логроллинг (logrolling) , яъни, “ходани юмалатиш” феноменини ўрганар экан, ғарб амалиётида депутатларнинг лоббиланаётган лойиҳаларни ўтказиш учун ўзаро зимдан келишиб олишини алоҳида ҳодиса сифатида ўрганган.


Депутатлар
Бюрократия
Сайловчилар
Сиёсат индивидлар ўртасидаги ўзига хос айирбошлашнинг мураккаб тизимидир, бу ерда индивидлар ўзларининг хусусий мақсадларига эришиш учун жамоавий ҳаракат қилишади. Чунки, улар оддий вазиятда бозор шароитидаги айирбошлаш жараёнларида ўз мақсадларига кутилган даражада эриша олмасликлари мумкин.

Лоббизм (инг. lobbyism lobby сўзидан олинган бўлиб, “мажлис хонасидан ташқарида” маъносини беради) – бевосита сиёсий таъсир учун муайян қарорлар қабул қилишга қаратилган фаолият. Аксарият ҳолларда лоббизм коррупция шакли сифатида талқин этилади. Агар лоббизм амалиёти конунийлаштирилса, манфаатдор томон расман пул тўлаш эвазига ўзларига қулай бўлган қонун-қоидаларни (преференцияларни) ўтказа оладилар.

Лоббизм (инг. lobbyism lobby сўзидан олинган бўлиб, “мажлис хонасидан ташқарида” маъносини беради) – бевосита сиёсий таъсир учун муайян қарорлар қабул қилишга қаратилган фаолият. Аксарият ҳолларда лоббизм коррупция шакли сифатида талқин этилади. Агар лоббизм амалиёти конунийлаштирилса, манфаатдор томон расман пул тўлаш эвазига ўзларига қулай бўлган қонун-қоидаларни (преференцияларни) ўтказа оладилар.


Оппортунизм (Лот. opportunus —имконият) — сиёсат, сиёсатшунослик ҳамда иқтисодиёт фанида қўлланиладиган атама. Замонавий иқтисодий назарияларда оппортунизм дейилганда «ўз манфаатларини (жумладан, алдов йўли билан) кўзлаш» тушунилади.
ex ante - суғурта компаниясининг потенциал мижози ўз ҳақиқий мақсадларини ошкор қилмасликка ҳаракат қилса, эски машинани сотмоқчи бўлган шахс эса машинасининг айбини яширишга ҳаракат қилади
ex post - машинасини суғурта қидирган ҳайдовчи мулки ҳимояланлангиги сабаб кўпроқ таваккал қилади, касаба уюшмаси томонидан ҳимояланган ишчи эса яхши ишлашга ҳаракат қилмайди
Оппортунизм иқтисодий агентнинг тўлиқ бўлмаган ёки ёлғон (алдаш, адаштириш, маълумотларни бузиб кўрсатиш, ҳамкорларни чалғитиш каби) ахборотларга нисбатан ҳатти-ҳаракатини ифода этади. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар албатта, муносиб жавоб ҳатти-ҳаракатларига олиб келади. Бу эса иқтисодий муносабатларнинг битимлар тузишгача (ex ante) ва ундан кейин (ex post) даврда ҳам чигаллашуви, муаммоларга дуч келишига олиб келади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling