Рейтингда яна юқориладик
Ўзбекистон «Опен Дата Ватч» ташкилотининг «Опен Дата Инвенторй» (ОДИН) Очиқ маълумотлар рейтингида 66 балл йиғиб, жаҳон бўйича 40-ўринни, Марказий Оси¬ёда эса 1-ўринни эгаллади.
Мазкур рейтинг мамлакатнинг статистик таклифлари қанчалик тўлиқли¬гини ва улардаги маълумотлар халқаро очиқлик стандартига мос келишини баҳолайди. Унинг 2022 йилги натижаларида биринчи ўринни Цингапур эгаллаган. Кейинги поғоналарни эса Дания, Финландия банд этган. Минтақа мамлакатлари ҳисобланган, Қозоғистон 48, Қирғизистон 89, Тожикистон 120, Туркманистон 192-ўринларда қайд этилган.
Хулоса ўрнида
Инсон ҳар бир ишда ҳалолликни устувор билса, эришилаётган ютуқ ва муваффақият ҳам баракали ва файзли бўлади. Шунингдек, кўзи тўқ, ҳалол ва пок, кишиларга эзгулик улашувчи инсоннинг умри осо¬йишталикда, фаровонликда ўтиб, эл-юрт орасида обрў-эътибор қозонади. Энг муҳими, юртда тинчлик, жамиятда барқарорлик ҳукм суради. Шундай экан, коррупцияга қарши му¬росасиз курашиш адолатли жамият барпо этишдек улуғвор мақсадга эришишимизда муҳим ўрин тутишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.
Азизжон ФАЙЗИЕВ,
майор.
https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi
Do'stlaringiz bilan baham: |