10-mavzu Korrupsiyaga qarshi kurashish – taraqqiyot kafolati
Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон қадри учун
Download 153.08 Kb.
|
10 - мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳалоллик – инсонийлик белгиси
Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон қадри учун
Коррупцияга қарши курашиш мамлакатимизда ҳам давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган консептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунончи, соҳада норматив-ҳуқуқий базани тизимли равишда такомиллаштириб бориш чоралари кўрилмоқда. Фикри¬мизнинг исботи ўлароқ, коррупцияга қарши кураш борасидаги қонуннинг кучга киргани, шунингдек, турли қонуности ҳужжатларининг қабул қи¬линганини келтириш мумкин. Шу¬нингдек, қонун билан коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқаролар¬нинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бу борада халқаро ҳамкорликни таъминлаш каби чоралар мустаҳкамлаб қўйилди. Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича чора-тадбирларнинг асосида давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланмоқда. Бундан ташқари, буджет харажатларини тартибга солиш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, буджет қонунчилигининг бузилиши фактлари тўғрисида хабардор қилиш ва буджет жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш тартиб-таомилини ташкил этиш бўйича «Опенбудгет» – «Очиқ буджет» портали ишга туширилди. Бир сўз билан айтганда, ислоҳот ислоҳот учун эмас «инсон қадри учун» тамойилига асосланиб амалга оширилмоқда. Ҳалоллик – инсонийлик белгиси Азалдан халқимиз ҳалоллик, поклик каби фазилатларга алоҳида эътибор бериб, бу хислатларга инсон умри¬нинг хотиржам, осойишта ва фаровон ўтишига кафолат сифатида қараб келган. Шу билан бирга, бундай юксак инсоний фазилатлар кишилар маънавиятини шакллантиришда асосий омил, дея эътироф этилган. Ҳалоллик ҳақида кўп ва хўп гапирамизу, аммо унга амал қилиш осон эмас. Ҳалолликни шиор қилган инсон бундай фазилат билан ҳамиша фахрланади. Бироқ айримлар эгри ва нопок йўлни танлаб, боши берк кўчага кириб қолганликларини кеч англашади. Бунга, албатта, нафс балоси сабабчи бўлади. Ўз манфаатини ўзгалар манфаатидан устун қўйиш, эҳтиёжга эрк бериш эса нафсни рағбатлантиради. Бундай ҳолатда нафсни жиловлаб бўлмайди. Улуғ аллома Носир Хисрав айтганларидек: Ғаввос тама қилиб марварид, маржон, Охир фидо қилур унга ширин жон. Дарҳақиқат, ҳалоллик инсон табиатидаги энг гўзал туйғу бўлиб, айнан мана шу туйғу орқали у бошқаларнинг меҳр-муҳаббатини қозонади. Қалби пок ва тоза, ҳалол йўлдан юрган инсоннинг ҳамиша кўнгли равшан, хотиржам бўлади. Кейинги пайтларда ички ишлар органларида ўтказилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, шахсий таркиб ўртасида ҳам маънавий-маърифий ишлар сифат жиҳатдан янги поғо¬наларга кўтарилди, ходимларнинг билим савиясини янада юксалтириш, ҳалол, садоқатли ва фидойи ходимларни шакл¬лантиришга алоҳида эътибор қаратил¬моқда. Натижада ҳалолликни шиор қилган ходимлар кўплаб учрамоқда. Ходимлар фуқаролар томонидан таклиф этилаётган пораларни олмасдан, унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида қайта-қай¬та тушунтиришмоқда, ўз фикридан қайтмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда ваколатли органга мурожаат қилишмоқда. Бош прокуратура маълумотла¬рига кўра, ўтган йил давомида республика бўйича жами 2965 та жиноят иши бўйича 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган. Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 12 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд. сўми ундирилган. Download 153.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling