10-mavzu Korrupsiyaga qarshi kurashish – taraqqiyot kafolati


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ


Download 153.08 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi153.08 Kb.
#1564135
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 - мавзу



КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ
«Менда иккита йўл бор эди: би¬ринчиси – ўғирлаш ҳамда дўстларим ва қариндошларимни «Форбес» рўйхатига киритиш, бу билан халқимни қуп-қуруқ ер устида қолдириш, иккинчиси – халқимга хизмат қилиш ва мамлакатни дунёнинг энг яхши мамлакатлари ўнталигига киритиш. Мен иккинчисини танладим». Бу сўзлар ғоят қийин ва мураккаб шароитда Малайзия таркибидан ажралиб чиққан Цингапурни қисқа вақт ичида жаҳоннинг иқтисоди бақувват, коррупциядан холи, бугун ҳам ривож¬ланишдан тўхтамаётган мамлакатга айлантирган, барча халқаро рейтингларда биринчиликни сақлаб келаётган ушбу мамлакатга узоқ йиллар бошчилик қилган машҳур давлат арбоби Ли Куан Ю¬нинг қимматли сўзларидан бир парча, холос.
Хўш, коррупцияни енгиш мумкинми?
Кўпчилик дунёда коррупция балосини енгиш анча душвор иш, унинг илдизлари шу даражада томир отганки, уни таг-туби билан суғуриш қийин, дейишади. Бироқ цингапурлик давлат арбобининг коррупцияни енгиб, «янчиб» ўз юртида чинакам «мўъжиза», фаровонлик сари «буюк сакраш»ни амалга оширгани юқоридаги савол ва иккиланишга муносиб жавоб бўлиши мумкин.
Ушбу давлат аллақачон шиддат билан ривожланган мамлакатлар рўйхатидан жой олишга улгурди. Энди у ўзининг йирик бизнес марказлари, банкларига, осмонўпар биноларига, чиройли йўллар, энг яхши таълим ва ривожланган соғлиқни сақлаш тизимига эга. «Цингапур тажрибаси» ёки «Цингапур сифати» деган атама пайдо бўлган.
Цингапур қандай қилиб қисқа вақт ичида бундай натижаларга эришди? 1950 йилларда Цингапурда пора очиқ тарзда олинган ва ҳатто бу иллат маҳаллий ҳокимиятларда анъанага ҳам айланиб улгурганди.
Тўғри, мамлакатни модернизация қилишда устувор йўналишлар: инвестиция ва инновацияларни ривож¬лантириш, ижтимоий модернизация, сиё¬сий барқарорлик муҳим омил бўлди. Бироқ мамлакат тараққиёти¬нинг энг муҳим омили сифатида коррупцияга қарши курашиш устуворлик касб этди. Ҳукумат раҳбари шахсий алоқаларидан қатъи назар, коррупцияни йўқ қилишни асосий вазифа қилиб белгилади. Шу вақтдан бошлаб мамлакатда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус бюро тузилиб, у Бош вазирга шахсан ҳисобот берадиган бўлди. Мазкур Бюро ходимларига кенг ваколатлар билан бирга, коррупцияда гумон қилинганларни қидириш, ҳибсга олиш, уларнинг қариндошлари ва кафилларини тергов қилиш, коррупция ишини юритиш жараёнида аниқланган ҳар қан¬дай ҳуқуқбузарликларни текшириш топшириғини берди. Ҳаттоки Ли Куан Ю коррупция билан қўлга тушган қариндошларини ҳам аёвсиз жазолади. Шунингдек, ҳукумат раҳбари судья ва давлат хизматчиларининг маошларини оширди. Масъулиятли лавозимларда ишлайдиган давлат хизматчиларининг иш ҳақи хусусий корпорацияларнинг топ-менежерлари билан таққосланадиган даражага кўтарилди.
Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Цингапурни қисқа муддатларда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг ахлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам мазкур давлатда коррупцияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилади.
Дарҳақиқат, дунё олимлари ва сиёсатчилари давлат арбоби Ли Куан Ю қатъият ва ишонч билан ўтказган ислоҳотларни бежиз «инқилобий» деб аташмаган.

Download 153.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling