- 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон 2019.
- 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 29 февралдаги ПҚ-805 сон Қарори билан тасдиқланган “Ёшлар йили” Давлат дастури.
- 3. Фалсафа. Ўқув қўлланма. –Т., Шарқ 1999.
- 7. Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., 2000.
- 8. Фалсафа. Маърузалар матни. –Т., Молия институти 2000.
- 9. Н.Маматов, О.Жумаев Фуқаролик жамиятини қарор топтиришнинг муҳим омили. Тошкент 2004й.
- 10. Гуннар Скирбекк, Нилс Гилье. Фалсафа тарихи. Т-; 2002й.
- 11. С.Йўлдошев ва бошқ. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси. Т-; 2002й.
- 12. С.Шермуҳамедов. Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт. –Т.: ФАН; 2005
- 13. В.Алимасов. Фалсафа ёхуд фикрлаш чанқоғи. Т-2007й
Билиш нима? - моддий оламнинг инсон онгида инъикос этиш жараёнидир, аниқроғи, билиш оддий механик ҳолдаги акс этиш бўлмай, балки объектив оламдаги нарса-ходисаларнинг инсон миясида умумлаштирилган, абстрактлашган ҳолдаги, илмий тушунчалар шаклида акс этишдир.
- Дунёнинг моддийлигини ва унинг ривожланиш қонунларининг инсон онгида инъикос этишни эътироф қилиш илмий фалсафа билиш назариясининг асосидир.
Билиш ҳақида: - Бир гуруҳ файласуфлар инсондан, унинг онгидан ташқари дунё мавжуд эмас, дунё фақат бизнинг онгимизда, бизнинг сезги ва идрокларимиз йиғиндиси (комплекси ва комбинациялари) дан иборат холос. Бинобарин, биз ўз сезги ва идрокларимизнигина била оламиз, дейишади.
Билиш ҳақида: - Фалсафий таълимотлардан бири бўлган агностицизм (билишни инкор қиламан) вакиллари эса инсон дунёни била олмайди билишга қодир эмас, деган ғояни илгари суради. Масалан, инглиз агностик файласуфи Д.Юм таълимотига кўра, билиш объекти, бизнинг билишларимизнинг манбаи объектив борлиқ эмас, балки субъектив сезги ва идрокларимиздир, биз ўз сезги ва идрокларимиз чегарасидан ташқарида нима борлигини била олмаймиз, дейилади.
Билиш ҳақида: - Бошқа бир гуруҳ файласуфлар эса инсоннинг дунёни ва ўзини билишига шубҳа билан қарайдилар, инсон дунёни тўлиқ била олмайди, дейишиб, инсон билишини чеклайди ёки дунёни билишни бутунлай инкор қиладилар. Улардан скептицизм (шубҳаланаман) таълимоти вакиллари инсон билишининг нисбийлиги, унинг турли шароитлар ва вазиятлар билан боғлиқ эканлигини айтишиб ҳамма эътироф қилувчи, исбот талаб қилмайдиган инсон билимларининг бўлиши мумкинлигига шубҳаланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |