10-мавзу. Паловлар турлари ва технологияси (2 соат) Мавзу режаси
Download 458.51 Kb.
|
10-мавзу. Миллий таом
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекча палов.
232. БЕҲИЛИ ПАЛОВ. Энг қадимий вариантдаги паловлардан бири бўлиб у бизнинг давримизгача унутилмай етиб келган. Беҳи пишиғи — куздан бошлаб қишда ва бақорда (сақланган беҳининг мавжудлигига қараб) тайёрланади. Беҳи тўғрисида махсус бобда айтилганлар ҳисобга олинса, ушбу палов нафас йўллари, ўпка, юрак, ошқозон каби аъзолар учун даво ҳисобланади. Илгарилари беҳили паловни гўштсиз тайёрлаганлар, эндиликда унга гўшт қўшиб пиширадилар. Паловнинг асоси — зирвагини таъбга кўра ёки юқоридаги паловлар рецептдагидек тайёрлайсиз. Қисқаси ё қовурма, ёки ивитма палов. Беҳининг тукини артиб тўрт паллага бўласизда уруғи ва заҳа бўлган жойларини кесиб ташлаб зирвакка солиб пиширасиз. Агар зирвакни қовурма палов усулида тайёрласангиз, унда беҳи бўлакларини гўшт ва сабзи билан бирга қовурасиз, сўнг сув қуясиз. Мабодо ивитма палов усулида бўлса, у ҳолда беҳи паллаларини сабзи билан бирга милтиратиб то чала пишгунча қайнатиб сўнг гуруч соласиз. Қолган жараёнлар рецептларда айтилгандек. Дамлаш муддати 25 минут.
Дастурхонга тортишда беҳи бўлакларини ажратиб олиб паловни яхши аралаштирасиз, лаганга солиб юзига беҳиларини териб келтирасиз, Дастурхон устида майда бўлакларга бўлиб истеъмол этилади. Кўриниши — қизғиш ёйинки оқиш тусдаги палов юзида сариқ беҳи бўлаклари. Мазаси — қовурма ёки ивитма паловга қил-қил пишган беҳининг нордон таъми қўшилгандаги лаззати. Беҳи бўлаклари батига қўй ёғи сингиб ажиб таъм ато қилган. Керакли масаллиқлар – 1 кг гуруч, 500 гр гўшт, .2 дона беҳи, 500 гр сабзи, 300 гр қўй ёғи, 2-3 бош пиёз, зира, зирк, қалампир ва туз таъбга кўра олинади. 1-Расм. Ўзбекча палов Ўзбекча палов. 1-1,5 кг миқдорда кесилган гўшт 160-1700С гача қиздирилган ўсимлик ёғида қизаргунча қовурилади, ярим ҳалқа қилиб тўғралган пиёз солингач қовуриши давом эттирилади. Тўғралган сабзи қўшилгандан кейин ҳаммаси аралаштирилиб яна қовурилади, сув қуйилади (сувнинг гуручга нисбати 1:1), туз, зиравор солинади ва 25-30 минут димланади. Гуручни қозонга бир текис солиб, сувини тергунча қайнатилади ва қопқоғини ёпиб 30-40 минут мобайнида димлаб қўйилади. Устини очиб, яхшилаб аралаштирилади. Тортилаётганда гўшти майда тўғралади ва таом юзига қўйилади. Download 458.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling