11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар


Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаслари биноларининг ҳажмий-режавий ечимлари


Download 200.5 Kb.
bet3/11
Sana15.12.2022
Hajmi200.5 Kb.
#1007734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11-маьруза

Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаслари биноларининг ҳажмий-режавий ечимлари.


Савдо муссасалари

Асосий чакана савдо обькети бўлиб дўконлар хизмат кўрсатади. Ҳар қандай савдо фнкциясини бажарувчи дўконларда қуйидаги хоналар лойиҳаланиши лозим: савдо зали, юкхона ёки омборхоналар, ёрдамчи майдонлар ёки хоналар, маьмурият ва хизматчилар учун хоналар, техник хоналар.


Чакана савдо дўконлари сотув майдонларидан келиб чиқиб (кв.м), буюртмаларни бажарувчи дўконлар эса - бир кунда бажариладиган буюртмалар сонидан келиб чиқиб лойиҳаланади.
Дўконлар мўлжалланиши бўйича гуруҳланади: озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини махсулотларини сотувчи; махсус товарларни сотувчи (товар гуруҳлари бўйича); озиқ-овқат ва шунга ўхшаш махсулотларни сотувчи универсал ассортиментли; ноозиқ-овқат ва шунга ўхшаш махсулотларни сотувчи универсал дўконлар;
Дўконларнинг савдо заллари махсулотлар ва товарларга истеьмолчиларнинг бемалол яқинлашишлари учун шароит яратилган ҳолда лойиҳаланади.
Савдо дўконларининг майдонлари қоида бўйича 30 кв.м. дан кам қабул қилинмайди. Блоклаштирилган кичик дўконларни лойиҳалашда савдо заллари майдонларини 15-25 кв.м. қабул қилишга рухсат берилади. Истеьмолчилар ичкарига киритилмайдиган савдо киоскаларининг майдони 4-6 кв.м. қабул қилинади.
Ертўлалар ва цокол қаватларида жойлаштириладиганг савдо залларида хонанинг баландлиги полдан юк кўтарувчи конструкциянинг пастки қисмигача бўлган баландлиги 2,5 м қабул қилишга рухсат этилади. 650 кв.м. гача савдо майдонига эга бўлган залларнинг баландлиги 3,6 м дан, 1000 кв.м. га эга бўлган заплларнинг баландлиги 4,2 м дан кам қабул қилинмайди.
Дўконларнинг мўлжалланиши, сиғими ва савдо майдонлари параметрларидан келиб чиқиб уларнинг таркибида қуйидаги хоналарни лойиҳалаш мумкин:
-хизматлар бюроси; буюртмаларин қабул қилиш ва узатиш; янги товарларни намойиш этиш зали ёки худуди;
- кафе ёки бар-кафетрий; юк сақлаш камералари; санитар шахобчалар; болалар хонаси ва х.к.
- махсулотлар ва товарларни сотувга тайёрлаш хонаси (ортиш ва тушириш, юкхоналар, совутиш камераси, бўлаклаш, комплектлаш ва х.к.).
- контейнерланган ва ўралган (упаковка) махсулотларни сақлаш хоналари; инвентар хоналари; чойшаблар хонаси; жихозларни таьмирлаш, реклама-декорация устахонаси, шиша идишларни қабул қилиш, ювиш ва чиқиндилар учун хоналар.
- маьмурий ва маиший хоналар (идора, ёнғин-қўриқлаш хизмати, гардероб, душ, санитар шахобча ва х.к.).
Барча хоналарнинг таркиби ва майдонлари технолгик асослашлардан келиб чиқиб лойиҳалаш топшириғи бўйича амалга оширилади.
Юк ва омборхоналарга кириш юкларни ортиш ва тушириш майдончалари томонидан лойиҳаланади. 100 кв.м. майдонгача эга бўлган савдо дўконларида юкларни ортиш ва тушириш ишларини савдо заллари орқали амалга ошириш мумкин.
Юкларни ортиш ва тушириш майдончалари 1 машина учун 16 кв.м. миқдорда қабул қилинади. Ички йўлакларнинг кенглиги механик воситалардан фойдаланилган холларда 1,8 м дан, кичик савдо обьектларида 1,5 дан кам бўлмаслиги лозим.
Совутиш камералари товар турлари бўйича алоҳида қаралади, камера майдони 6 кв.м. дан (кенглиги 2,6 м дан, баландлиги 2,4 м дан кам эмас) кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади.
Очиқ ва ёпиқ турдаги бозорлар савдо муассасаларининг асосий обьектларидан бўлиб ҳисобланади. Бозорлар таркибида қуйидагилар қаралмоғи лозим:

  • йил давомида ишлатиладиган савдо заллари, сабзавотлар савдоси учун ёпиқ шийпонлар (1 савдо ўрни учун жихозлар ва йўлакларни ҳисобга олганда 6-8 кв.м.).

  • харидорларга хизмат кўрсатиш хоналари (хизматлар бюроси, чойхона, кафе, бар ва х.к. лар).

  • сақлаш хоналари: юкхона, омборхоналар (шу жумладан бокслар), совутиш камералари, музлатгичлар ва гўшт бўлаклаш хоналари.

  • гўшт ва сут-ёғ махсулотларини ветеренар-сантитар экспертизадан ўтказиш учун лабораториялар (изолятор, совутиш, қайнатиш ва х.к. хоналар).

  • ёрдамчи хоналар (тарозиларни сақлаш, касса аппаратлари, инвентарлар, ювиш, таьмирлаш ва х.к. ).

  • хизматчилар учун маьмурий, хизмат ва маиший хоналар (идора, ёнғин-қўриқлаш хизмати, гардероб, душ, санитар шахобча ва х.к.).

  • тара ва контейнерларни сақлаш жойлари, чиқиндиларни йиғиш, бозор ичи ва санитар-тозалаш машиналари учун жойлар, жамоат хожатхоналари ва х.к.

Хизмат кўрсатиш элементлари, таркиби ва хоналар майдонлари технологик талаблар, юк сақлаш хажмлари, махсулотларни сотиш талабларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаш топшириғи бўйича аниқланади.


Бозорлар таркибига лойиҳалаш топшириғи бўйича турли мўлжалланишга эга бўлган дўконлар, жамоат умум овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, меҳмонхона (четдан келувчилар учун) ва х.к. лар киритилади.
Бозорларнинг савдо заллари ва сабзавотлар сотуви учун мўлжалланган ёпиқ шийпонларининг габаритлари технологик талаблар асосида савдо ўринларининг жойлашиши, тележкалар ва транспорт воситаларининг ҳаракат йўллари ўлчамлари, савдо майдонларини ёритиш ва шамоллатиш талабларидан келиб чиқиб аниқланади.
Ўтиш йўллари эвакуация талаблари ва махсулотларни сотиш майдончаларига олиб келиш талабларига жавоб бермоғи лозим. Бозорнинг марказий ўтиш йўлининг кенглиги 2,8 м дан, иккинчи даражали йўлакларнинг кенглиги 1,8 м дан, прилавкалар ва девор орасидаги масофа 1,5 м дан кам бўлмаслиги зарур.
Томирли махсулотларни сотишга мўлжалланган бўлган ҳудуд (бўлим) лар албатта асосий залдан ажратилган ва юк тушириш майдончаларига боғланган бўлмоғи лозим.
Юкларни ортиш ва тушириш майдончалари 1 машина учун 16 кв.м. миқдорда қабул қилинади. Юкхона ва совутувчи камераларга олиб борадиган ички йўлакларнинг кенглиги 1,8 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Бозорларда сабзавотлар ва ҳўл меваларни сотиш мавсумида тентлар билан ёпилган ва қаттиқ қопламалар билан қопланган савдо майдонлари ташкил этилиши мумкин. Савдо майдонлари яқинида қўл ювиш, сабзавот ва ҳўл меваларни ювиш жойлари, сув ичиш учун кичик фонтанлар лойиҳаланмоғи лозим.
Санитар шахобчалар қоида бўйича алоҳида блокларда ташкил этилади.



Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling