11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар
Download 200.5 Kb.
|
11-маьруза
Умумий овқатланиш муассасалари таркибига турли хил овқатланиш пунктлари, емакхоналар, ошхоналар, кафе, бар, ресторан ва чойхоналар киритилади.
Маиший хизмат муассасаслари таркибига эса турли хил аҳолидан хизмат кўрсатиш учун махсулотларни қабул қилиш пунктлари, кичик таьмирлаш ишларини бажариш устахоналари, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, кир ювиш ёки кимёвий тозалаш пунктлари, модалар ательелари, ҳаммомлар, турар-жой биноларини эксплутация қилиш муассасалари ва х.к.лар киритилади. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат муассасаслари биноларни лойиҳалашда 2.08.02-09 “Жамоат бинолари ва иншоотлари” ШНҚлари ва юқоридаги турдаги бино ва иншоотларни лойиҳалаш учун талаб этиладиган Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган барча лойиҳалаш ва қурилиш ишларини олиб бориш учун мўлжалланган, тегишли турдаги бинолар учун махсус ишлаб чиқарилган меёрий ҳужжатларга амал қилиш талаб этилади. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат муассасаслари хоналарини турар жой бинолари таркибида лойиҳалаш ва қурилиш ишларини олиб боришда 2.08.01-05 “Турар-жой бинолари” ҚМҚ ларида келтирилган меёрларга амал қилиш талаб этилади. Ҳажмий-режали ечимларда савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат муассасаслари бинолари асосий ҳолларда залли ёки анфиладли схемаларда, конструктив ечимларига караб майда ўлчамли ғишт-тош конструкцияли ва йирик ўлчамли конструктив элементлардан лойиҳаланади ва қурилиши амалга оширилади. Уларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга оширишда асосий ҳолларда каркасли ва каркассиз конструктив схемаларга асосланилади. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат муассасаслари биноларнинг қаватлар сони лойиҳалаш учун топшириқдан келиб чиқиб 2.08.02-09 “Жамоат бинолари ва иншоотлари” ШНҚ ва 2.01.03-96 “Сейсмик туманларда қурилиш” ҚМҚ ларининг талаблари асосида қабул қилинади. Лойиҳаланишига қараб Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаслари бинолари бир қаватли, кам қаватли (2-3 қават), кўп қаватли ва аралаш қаватли тарзда лойиҳаланади ва қурилиши амалга оширилади. Download 200.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling