11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар
Кир ювиш ва кийимларни кимёвий тозалаш муассасалари
Download 200.5 Kb.
|
11-маьруза
Кир ювиш ва кийимларни кимёвий тозалаш муассасалари
Кир ювиш пунктлари қувват -яьни бир сменада ювиладиган чойшабларнинг сони (кг) бўйича ҳисобланади ва лойиҳалаш ишлари амалга оширилади. Кир ювиш пунктлари таркибида қуйидаги хоналарни лойиҳалаш кўзда тутилади: чойшабларни қабул қилиш, ювиш цехи, қуритиш ва дазмоллаш хонаси, ямаш, таьмирлаш ва ўраш хонаси, тоза чойшабларни сақлаш ва чойшабларни бериш, юк хоналар (шу жумладан ювиш воситаларини сақлаш), хизматчилар учун маьмурий-маиший хоналар (шу жумладан хожат ва душ хоналари), таьмирлаш-механика пункти. Кир ювиш пунктларида ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган хона майдони 12 кв.м. дан кам қабул қилинмайди, хонани лойиҳалашда кир чойшабларни топширувчилар ва тоза чойшабларни олиб кетувчилар учун кириш, чиқиш эшикларини уларнинг йўллари кесишмайдиган тарзда лойиҳалаш тавсия этилади. Кир ювиш пунктларининг умумий майдонларини 1 сменада 125 кг. гача кирларни ювиш ёки қайта ишлаш амалга оширилганда ҳар бир кг ювиладиган ёки қайта ишланадиган махсулот учун 0,8 кв.м, 1 сменада 250 кг. гача кирларни ювиш ёки қайта ишлаш амалга оширилганда 0,5 кв.м миқдорида қабул қилиш тавсия этилади. Ювиш цехининг баландлиги 1 сменада қайта ишланадиган ёки ювиладиган махсулотлар миқдори 125-250 кг бўлганда 3,6 м дан, 500 кг гача бшлганда 4,2 м дан кам қабул қилинмайди. Лойиҳалаш ишларида технологик қурилмаларнинг габарити ва жойлашуви ҳамда ишлаб чиқариш биносига қўйиладиган қурилиш талаблари ҳисобга олинмоғи лозим. Кимёвий тозалаш муассасалари ёки пунктлари 1 сменада қайта ишланадиган кийимлар (махсулотлар) нинг хажмидан (кг) келиб чиқиб лойиҳаланади. Кимёвий тозалаш муассасалари ва пунктлари таркибида қуйидаги хоналарни лойиҳалаш кўзда тутилади: махсулотларни қабул қилиш ва қайтариш ҳудудлари ҳисобга олинган вестибюль, хизматчилар учун маьмурий-маиший хоналар (шу жумладан хожат ва душ хоналари), кийимларни сақлаш, инвентар хоналари. Ташриф буюрвчиларни қабул қилиш учун мўлжалланган майдон (хона) 12 кв.м. дан кам бўлмаслиги лозим. Кимёвий тозалаш муассасалари ва пунктларининг умумий майдонларини 1 сменада 50-150 кг. гача махсулотларни тозалаш ёки қайта ишлаш амалга оширилганда ҳар бир кг юк учун 1,4 кв.м, 1 сменада 150 кг. дан зиёд миқдорда тозаланадиган ёки қайта ишлаш амалга оширилганда қўшимча ҳар 1 кг. учун 1 кв.м. майдон қўшимча қабул қилинади. Юкхона майдонлари хар 1 кг юк учун 0,1 кв.м. миқдорида қабул қилнади. Ювиш цехининг баландлиги 1 сменада қайта ишланадиган ёки ювиладиган махсулотлар миқдори 125-250 кг бўлганда 3,6 м дан, 500 кг гача бшлганда 4,2 м дан кам қабул қилинмайди. Лойиҳалаш ишларида технологик қурилмаларнинг габарити ва жойлашуви ҳамда ишлаб чиқариш биносига қўйиладиган қурилиш талаблари ҳисобга олинмоғи лозим. Download 200.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling