Меҳмонхона муассасалари
Меҳмонхона муассасалари таркибига киритилувчи меҳмонхоналар, мотеллар ва кемпинглар сиғими вақтинчалик яшовчиларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда лойиҳаланади.
Меҳмонхона муассасаларининг турлари уларнинг яшаш ва хизмат кўрсатиш комфортининг даражасидан келиб чиқиб аниқланади (жадвал 2). Яшаш номерларинг турлари даражалар бўйича 3-жадвалда келтирилган. Бир бинода турли хил комфорт хизмати даражасига эга бўлган номерларни жойлаштиришга рухсат этилади.
Меҳмонхона муассасаларининг сиғими ва даражаси, шу жумладан турли комфорт хизматлари даража нисбатлари, маданий-маиший хизмат кўрсатиш элементлари таркиби ва технологик жихозлаш ишлари лойиҳалаш топшириғи бўйича аниқланади, бунда халқаро классификциялар орқали меҳмонхоналарнинг тахминий кўрсаткичлари ва тавсифлари, яьни “юлдузлар сони” аниқланади.
Олий даражали меҳмонхоналар ўз кўрсаткичлари ва тавсифлари орқали тахминан 5-4 “юлдузли”, I -даражали меҳмонхоналар 4-3 “юлдузли”, II- даражали меҳмонхоналар 3-2 “юлдузли” меҳмонхоналар сифатида тавсия этилади.
200 ва ундан кўп сиғимга мўлжалланган меҳмонхоналар қоида бўйича яшаш ва хизмат кўрстиш комфорт тури бўйича “олий” даражага, 100 ўринли меҳмонхоналар I-даражадан паст бўлмаган, 50 ўринли меҳмонхоналар II-даражадан паст бўлмаган турларда лойиҳаланади.
. III-даражали меҳмонхоналарда яшаш ва хизмат кўрсатиш комфортлилик 3-жадвалда келтирилган кўрсаткичлар бўйича қабул қилинади. IV-даражадаги меҳмонхоналарда бино (блок) бўйича ёки қаватларда умумий хожатхоналар, душ хоналари, меҳмонлар томонидан ўзларига овқат тайёрлаш хоналари лойиҳаланади.
Жадвал 2
Жадвал 3
Do'stlaringiz bilan baham: |