11- маьруза Савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат муассасаларининг ҳажмий-тархий ечимлари ва қўйиладиган талаблар


Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлаштириш комплекслари


Download 200.5 Kb.
bet6/11
Sana15.12.2022
Hajmi200.5 Kb.
#1007734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11-маьруза

Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлаштириш комплекслари

Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлаштириш комплексларининг сиғими совун ишлатилувчи душли, буғ билан ишлаш учун мўлжалланган хоналар ва алоҳида номерларга эга бўлган ҳолларда ҳам ўринлар сони бўйича ҳисобланади. Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлаштириш комплексларида хоналар таркиби ва майдонлари технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаш топшириғи бўйича 1 жадвал кўрсаткичлари бўйича аниқланади.


Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлаштириш комплекслари таркибида турли хил буғ билан ишлаш учун мўлжалланган хоналар (миллий, туркча, русча, финча ва х.к.), соғломлаштириш душ ва ванналари (минералли, хвойли ва х.к.), массаж, гўзаллик салони, сартарошхона, фотария, чойхона, фитобар ва х.к. ларни лойиҳалаш мумкин.
Соғломлаштириш бўлими хоналари, соғломлаштириш душ ва ванналари, массаж, сауна, чўмилиш ҳавза (бассейн) лари амалдаги лойиҳалаш меёрларини ҳисобга олган ҳолда технологик талаблар асосида лойиҳаланади.
Жадвал 1

Хоналар номи

Ўлчов бирлиги

Майдони, кв.м

Бир ҳисоб ўрнига

Ҳамммаси, кв.м,
(кам эмас)

1 . Вестибюль гардероб билан

1 ўринга

0,35 (50 ўригача 0,45)

12

2. Гигиеник хоналар:










- ечиниш хонаси



1 ўринга

0,75-0,8(1,0)

12

- совунлаб ювиниш хонаси



1 ўринга

2,4-2,2

15

- душ хонаси (очиқ кабиналар)

1 ўринга

2,2-2,5

15




(кабина 1,1x1,1)




- ванна кабинлари (ёпиқ)

1 кабинага

4,8

- ёпиқ душ хоналари, ечиниш хонаси билан

1 кабинага

(кабина 2,5x1,35)





3. Сауна-буғ хонаси

Хона

4,0-10,0




-

Изоҳ:
1.Ечиниш хоналарида хожатхоналар жойлаштирилади (1 санитар қурилма 20 кишига, лекин ҳар бир ечиниш хонасига камида 1 дона).
2. Алоҳида ванна ва душли хоналарда сауна кабинлар лойиҳаланиши мумкин; бунда ечиниш хонасининг майдони 6 кв.м. дан кам бўлмаслиги лозим (дам олиш жойи билан).
3.Ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш хоналари, шу жумладан: юк хоналар, инвентар, хизматчилар учун санитар шахобча ва душл билан хоналар барча турдаги ҳаммомларда кўзда тутилмоғи лозим (хоналар таркиби технолгик талаблар асосида)..
4. 50 ва ундан зиёд ўринларга мўлжалланган ва ҳар бир сменада 1 ўрин учун 1-1,5 кг чойшаблар талаб этиладиган ҳаммомларда зудликда кир ювиш хоналари кўзда тутилиши мумкин. Кир ювиш хонасининг қуввати, хоналар таркиби лойиҳалаш топшириғи бўйича аниқланади.

Ечиниш хоналаридан умумий буғ билан ишловчи, совунлаб ювиниш, душ ва хожатхоналарга кириш тамбурлар орқали лойиҳаланмоғи лозим. Ечиниш хоналари таркибида майдони 12 кв.м. (алохида номерларда 6 кв.м.) бўлган буғли хоналардан чиққандан сўнг дам олиш учн мўлжалланган жойлар лойиҳаланади.
Санитар-текширув ўтказиш учун мўлжалланган 50 ва ундан зиёд ўринли сиғимга эга бўлган ҳаммомларда қуйидагилар кўзда тутилмоғи лозим:

  • аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган совунлаб ювиниш ва душ бўлимлари орасида қўшимча эхтиёт эшиклари;

  • совунлаб ювиниш хоналарининг ўриндиқлари орасида махсус ювиниш душ қурилмалари;

  • совунлаб ювиниш ва душ бўлимларидан ечиниш хоналарига чиқишнинг тенг ярмида санитар ўтказиш учун мўлжалланган душ қурилмалари;

  • хоналар ва жихозларни даврий равида дизенфикциялаш учун қурилмалар;

  • 200 ва ундан кўроқ сиғимга эга бўлган ҳаммомларда – махсус стационар дизенфикция камералари;

20 ва ундан кўп сиғимга эга бўлган ҳаммомлар албатта икки бўлимли тарзда (аёллар ва эркаклар учун), 20 ўрингача бўлган ҳаммомлар даврий равишда фойдаланиш учун бир бўлимли тарзда лойиҳаланиши мумкин.
Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлаштириш комплекслари таркибида турли хил буғ ва намлик режимида ишлаш учун мўлжалланган хоналарни бошқа режимда ишлайдиган хоналар устида лойиҳалашга рухсат этилмайди. Буғ ва намлик режимида ишлаш учун мўлжалланган хоналарнинг деворлари албатта буғ ва намдан ҳимояланган, хона деразаларининг пастки қисми эса полдан 1,2 м баландликда жойлашган бўлиши шарт. Хоналарнинг поли ва пардозлаш ишлари учун албатта сувга чидамли, сув ўтказмайдиган ва биочидамли махсулотлардан фойдаланиш талаб этилади.
Соғломлаштириш душлари ва ванналари жойлаштирилган хоналарни лойиҳалашда 1-жадвал ва 2.08.03-09 “Санаториялар” ШНҚ ларида келтирилган талабларга амал қилиш лозим.
Фотария ва массаж хоналари -14 кв.м. дан, косметика кабинетлари -12 кв.м. дан, врач-маслаҳатчилар кабинетлари -12-16 кв.м. дан, даволаш –жисмоний тарбия (тренажер хонаси) залинининг майдони 20 кв.м. дан кам бўлмаслиги лозим.
Аёллар ва эркаклар зали биргаликда лойиҳаланган гўзаллик салони, маникюр ва педикюр хоналари сартарошхоналар учун кўзда тутилган майдонлар доирасида қабул қилинади. Фитобар хонаси ҳисоб бўйича 1 ташриф буюрувчи учун 1,2-1,3 кв.м. миқдорида қабул қилинади, фитобар таркибида албатта қўл ювиш тоси билан жиҳозланган ёрдамчи хона лойиҳаланмоғи лозим. Кафетрий ва чойхоналар амалдаги меёрлар асосида лойиҳаланади.
Сауна комплекси таркибида қуйидаги хоналар лойиҳаланади: ечиниш, дам олиш, душ, хожат хона, сауна-буғлаш, чўмилиш хавзаси (бассейн). Дам олиш худуди ва кичик бассейнни бир хонада жойлаштиришга рухсат этилади.
Сауна-буғлаш хонасида кўтарилиб борувчи ўриндиқлар ва деворлар албатта ёғочдан ишланади (берёза, липа, осин, лиственница ва х.к.).
25-30 кв.м. ли майдонга эга бўлган сув хавзаларининг ванналари баландлиги 3,6 м дан кам бўлмаган хоналарда жойлаштирилмоғи лозим, уларни исталган шакл ва чуқурликда лойиҳалашга рухсат этилади. 6х10 м ва ундан катта ўлчамларга эга бўлган сув ҳавзаларини 2.08.03-09 “Санаториялар” ШНҚ сида келтирилган ҳамда амалдаги соғломлаштириш машғулотларини олиб бориш учун мўлжалланган сув ҳавзаларини лойиҳалашга қўйиладиган амалдаги меёрлар асосида лойиҳалаш талаб этилади. Сув ҳавзаларининг атрофида кенглиги 1 м бўлган йўлаклар лойиҳаланмоғи лозим.



Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling