11. Aholi yashaydigan qism


 ҚИСМ. Атамалар ва таърифлар


Download 94.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi94.2 Kb.
#1476476
1   2   3
Bog'liq
6.Aholi yashaydigan qism.Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va quri ШНК- 2.07.01-03 (1)

2. ҚИСМ. Атамалар ва таърифлар 
Агломерация - замонавий аҳоли пунктлари жойлашишининг асосий шакли, 
аҳоли пунктларининг сифат жиҳатидан силжиши, унинг эволюциясининг янги 
босқичи, аҳоли пунктлари жойлашишиниинг тизимга айланишидир. 
Шаҳар ва посёлка чизиғи — аҳоли пункти ерларининг уларни ер фондининг 
бошқа тоифаларидан ажратиб турадиган, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб 
қўйилган ташқи чегараси
Ер участкаси – аниқ белгиланган чегаралар (қизил чизиқлар)га, майдонга, 
жойлашувига эга, ҳуқуқий мақоми ва бошқа жиҳатлари ер кадастрида ва давлат 
рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган ер юзасининг бир қисми. 
Кўкаламзорлаштирилган том - юзаси қисман ёки тўлиқ вегетатив қатлам 
билан копланган том, у ўсимлик субстратига экилган ўсимликлардан, шунингдек 
дренаж қатлами, сув сақловчи қатлам, хаво айланувчи қатлам каби махсус 
қатламлардан иборат. Улар: енгил кўкаламзорлаштирилган яшил томлар; ва 
интенсив ободонлаштириш билан яшил томларга ажратилади
Фойдаланадиган том - ҳимоя қатлами билан махсус жиҳозланган, унда 
одамлар, жиҳозлар, транспорт воситалари ва бошқалар туриши учун мўлжалланган 
том. Улар: пиёдаларни юклаш учун бошқариладиган томлар; транспорт юки остида 
ишлайдиган томларга ажратилади. 
Иморатлар қурилиши амалга ошириладиган ҳудуд – шаҳарсозлик 
ҳужжатларида белгиланган чегаралар ва функционал мақсадли тартибга эга 
иморатлар қурилган ёки иморатлар қурилиши лозим бўлган ҳудуд. 
Даҳа – йўл тармоғининг қизил чизиқлари билан чегараланган кўчалараро 
ҳудуд, даха аҳолисига кундалик хизмат кўрсатиш объектлари билан 
бирлаштирилган гуруҳлар. 
Мавзе (микрорайон) – чегараларида шаҳарсозликка оид лойиҳалаш 
нормативлари асосида тегишли ҳудудларда яшаётган ва бошқа аҳоли учун 


ижтимоий ва коммунал-маиший хизматлар комплекс равишда таъминланиши 
амалга оширилувчи, аксарият ҳолларда истиқомат қилиш учун мўлжалланган бир 
ёки бир неча даҳалардан ташкил топган аҳоли пункти режавий тузилмасининг 
элементи. 
Умумий фойдаланиш ҳудудлари – аҳолининг эркин ҳаракатланиши учун 
мўлжалланган ва ҳокимият органларига бириктирилган, шу жумладан мавзе 
(даҳа)лар ҳудудларидан ташқарида жойлашган – майдонлар, қирғоқ бўйи кўчалари, 
бульварлар ҳамда мавзе (даҳа)лар ҳудудида жойлашган тор кўчалар ва хиёбонлар. 
Даха ички йуллари – даха ички кисмининг коммуникацион тизими булиб у 
куча-йул тармокларига богланган ва кизил чизик ташкарисида жойлашган булиб, 
бевосита турар-жой учун хизмат килади. 
Турар жой гуруҳи - турар-жой даха (квартал) сининг бир қисми булиб, бир 
ёки бир нечта қўшни кўп хонадонли турар-жой бинолардан иборат ва улариниг 
ховлилари бирлашган булади.
Турар-жой микрорайонлари - бу ҳудудда асосан турар-жой қурилиши 
жойлашган шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктининг режалаштириш тузилмасининг 
элементи бўлиб, унинг чегараларида таркиби, сиғими ва жойлашуви шу ерда 
яшовчи аҳоли учун мўлжалланган кундалик ва даврий талаб қилинадиган 
объектлар, шу жумладан жамоат жойлари ва яшил ҳудудларни уз ичига олади. 
Биноларни тартибга солиш чизиғи - бинолар ва иншоотларни 
жойлаштиришда қизил чизиқлар ёки ер участкасининг чегараларидан чекиниш 
билан шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланган бино чегаралари. 
Шахсий турар-жой қурилиши объектлари – алоҳида ер участка-сида 
жойлашиб, бир оила истиқомат қилиши учун мўлжалланган, қаватлар сони учтадан 
ортиқ бўлмаган, алоҳида жойлашган ва/ёки бирлаштирилган турар-жой бинолари. 
Блокланган уй - 2 ёки ундан ортиқ хонадондан иборат бўлган, ҳар бирига ерга 
кириш ва алоҳида муҳандислик тизимлари билан таъминланган квартира типидаги 
бино. 
Кам қаватли турар-жой бинолари – мансарда қаватини ҳам қўшиб 
ҳисоблаганда 1-3 қаватли турар-жой бинолари. 
Ўрта қаватли кўп хонадонли турар-жой бинолари – мансарда қаватини ҳам 
қўшиб ҳисоблаганда 4-8 қаватли турар-жой бинолари.
Кўп хонадонли купкаватли баланд турар-жой бинолари – хонадонлари 
қаватма-қават жойлашган ва кўп хонадонли турар-жойнинг 9-каватли биноси
Кўп каватли куп хонадонли баландлиги кутарилган турар-жой биноси - бу 
икки ёки ундан ортиқ хонадонли бино бўлиб, унда умумий турар жой бўлмаган 
хоналар ва муҳандислик тизимлари мавжуд. Кўп қаватли кўп хонадонли турар-жой 
биноси - 10-16 қаватдан ташкил топади 
Энг бланд-кўп қаватли кўп хонадонли турар-жой - 17-24 қаватли уйлар 
биноси 
Уникал – кўпқаватли купхонадонли турар-жой биноси - 25 қават ва ундан 
юкори уйлар 


Реконструкция (Қайта қуриш ёки тиклаш) - капитал қурилиш 
объектларининг параметрларини ўзгартириш бўйича шаҳарсозлик фаолиятининг 
бир тури. Биноларни реконструксия қилиш - бу биноларнинг ёки уларнинг алоҳида 
элементлари ва тизимларининг маънавий ва жисмоний эскиришини бартараф 
этишга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар мажмуи. 
Ренновация - эски, 3, 4 ва 5 қаватли турар-жой бинолари, шунингдек, 2 
каватли коммунал квартираларга эга булган турар жой биноларини бузиб, урнига
янги замонавий уйларни куриш. 
Санация-- турар-жой биносининг иқтисодий, техник ва ижтимоий 
омилларини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш 
мақсадида, асл техник ҳолатини тиклаш ёки алоҳида конструктив элементларга 
нисбатан янги қурилишнинг замонавий стандартларига эришиш, шунингдек, 
уйнинг ишлаш муддатини узайтириш.
Мастер-(план0 режа - бу аҳолининг турли гуруҳлари вакиллари, шу 
жумладан фуқаролар, ҳокимият, бизнес ва хўжалик юритувчи субъектлар 
вакиллари иштирокида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ташаббуси 
билан ишлаб чиқилган, аниқ шаҳарсозлик компонентини ўз ичига олган фазовий, 
худудий стратегиявий режалаштириш. 
Стилобат баланд иморатнинг зинапоя шаклидаги ва бир вақтнинг ўзида бир 
нечта биноларни боғлайдиган уйларинг умумий цокол кисмидир. У ер юзасида ёки 
ер юзасининг устига устунлар ёрдамида жойлаштирилиши мумкин. 
Унда ер юзасида автомобиллар тухташи ва хизмат майдончалари жойлашади, 
колган барча майдончалар 2-ва ундан юкори каватларга кучирилади. Меъморий 
ечим сифатида стилобат кўпинча тижорат объектларини қуришда ишлатилади ва 
турар-жой бинолари учун ҳам қўлланилади.Ҳовлили турар-жой бинолари зонаси – 
асосан, шахсий турар-жой уйлари билан банд бўлган ва чорва моллари ва 
паррандаларни сақлашга рухсат этилган ҳудуд( участка). 
Коттеж туридаги турар-жой бинолари зонаси - асосан, 1-3 қаватли шахсий 
турар-жой уйлари билан банд бўлган ва чорва моллари ва паррандаларни сақлашга 
рухсат этилмайдиган ҳудуд.
Функционал зоналар – ҳудудий режалаштириш ҳужжатлари (бош режалар ва 
ҳудудий режалаштириш тарҳлари) воситасида ушбу зоналарда амалга 
ошириладиган қурилишни ривожлантириш параметрларини аниқлаш билан 
биргаликда ҳудуднинг асосий вазифаларини акс эттирувчи чегараларни белгилаб 
берувчи зоналар. 
Ҳудудий зоналар – шаҳарсозлик зоналаштири ҳужжатлари ерлардан 
фойдаланиш ва ривожлантириш қоидалари чегаралар ва шаҳарсозлик 
регламентлари билан белгиланадиган, ер участкаларидан рухсат этилган тарзда 
фойдаланиш, ер участкаларининг чегаравий, капитал қурилиш объектлари ва 
биноларнинг параметрларини белгилайдиган зоналар.
Ҳудудий зонанинг зона ости ҳудуди (ёки “зона ости”) – ер участкаларининг 
чегаравий жоиз (максимал ёки минимал) ўлчамлари ва (ёки) капитал қурилиш 
объектларининг рухсат этилган қурилиши, реконструкцияси бўйича, ушбу 


зонанинг бошқа зона ости ҳудудлари учун белигаланган чегаравий жоиз ўчамлар 
ва параметрлардан фарқланувчи чегаравий жоиз параметрлари белгиланган 
ҳудудий зонанинг бир қисми
Кўча, майдон – шаҳарнинг кўча-йўл тармоғининг қизил чизиқ-лари билан 
чегараланган умумий фойдаланиш ҳудудлари. 
Йўл-кўча тармоғи – одатда, умумий фойдаланиш учун мўлжал-ланган 
ҳудудий коммуникация объектлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, қирғоқ бўйи 
кўчалар, бульварлар)нинг ўзаро боғланган тизими. 
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктининг табиий мажмуавий (ТМ) ҳудуди – 
асосан, муҳитни ҳимояловчи, табиатни қўриқловчи, рекрацион, соғломлаштирувчи 
ва ландшафтни ташкил этувчи функцияларни бажарувчи, аксарият ҳолларда, 
ўсимликли ва (ёки) сувли объектлари мавжуд бўлган ҳудудлар. 
Алоҳида муҳофазаланадиган (қўриқланадиган) табиий ҳудуд-лар (АМТҲ) – 
давлат органлари-нинг қарорига кўра хўжалик фаолиятида фойдаланишдан тўлиқ 
ёки қисман чиқарилган ва муҳофаза-ланиши бўйича алоҳида тартиб ўрнатилган 
табиатини муҳофаза қилиш, илмий, маданий, эстетик, рекрацион ва 
соғломлаштириш бўйича алоҳида аҳамиятга эга бўлган табиий мажмуалари ва 
объектлари мавжуд ер, сув юзалари ва улар устидаги ҳаво бўшлиғи участкалари. 
Ҳудудларининг мувофиқлаш-тирилиши алоҳида шартланган зоналар – 
қўриқланувчи, санитария-ҳимоя зоналар, Ўзбекистон Респуб-ликаси халқлари 
маданий мероси объектларини (кейинчалик матнда – маданий мерос объектлари) 
муҳо-фаза қилиш зоналари, сувни муҳофаза қилиш, ичимлик суви манбаларини 
муҳофаза қилиш, қўриқланувчи объектлар зоналари ва Ўзбекистон Республикаси 
қонун-чилигига мувофиқ белгиланувчи бошқа зоналар. 
Кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар – табиат мажмуаси ҳудуди-нинг бир 
қисми бўлиб, унда қуйидагилар жойлашади: 
парк, боғ, хиёбон, бульвар каби сунъий яратилган боғ-парк мажмуалари ва 
объектлар; 
юзасининг 70% дан кам қисми дарахтзор ва ўсимликлар билан қопланган 
турар-жой, ижтимоий-амалий ва бошқа зоналарнинг ҳудудлари.
Пиёдалар учун мўлжалланган зона – пиёдалар ҳаракатланиши учун 
мўлжалланган ҳудуд, ушбу ҳудудга хизмат кўрсатувчи махсус транспортдан 
ташқари бошқа транспорт воситаларининг ҳаракат-ланиши тақиқланади. 
Автотранспорт воситалари сақланиш жойи – шаҳарда доимий истиқомат 
қилувчи аҳолига тегишли автотранспорт воситаларининг рўй-хатга олинган жойи 
бўйича сақланиши.
Автотранспорт воситаларининг тўхташ жойи – турли функци-онал 
объектларга ташриф буюрган шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг 
вақтинча тўхташ жойи 
Автомобиллар туриш жойи – автомобиллар сақланиши ёки туриши учун 
мўлжалланган очиқ майдончалар. Автомобилларни сақ-лаш учун мўлжалланган 
жойлар соябонлар, енгил тўсиқлар билан ўралган бокслар ҳамда кўрикдан ўтказиш 
эстакадалари билан жиҳоз-ланиши мумкин. Автомобиллар-нинг туриш жойлари 


кўчадан ташқарида (шу жумладан, транспорт қатнайдиган йўлнинг қисман 
кенгайтирилган жойида) ёки кўча-нинг ўзида (транспорт қантайдиган йўлнинг 
белгилар билан кўрсатилган қисмида) ташкил қилиниши мумкин
Меҳмонлар учун мўлжал-ланган автомобиллар тўхташ жойи – турар-жой 
зоналарига 
таш-риф 
буюрувчиларнинг 
автомо-биллари 
туриши 
учун 
мўлжалланган очиқ майдончалар.
Тарихий мухит – шахарнинг тарихий кисмида жойлашган шахар мухити
Пиёдалр зонаси – пиёдаларнинг юришлари учун мулжалланган худуд булиб, 
унда шу ерга хизмат килувчи махсус турдаги транспортлардан бошка транспорт 
харакати таъкикланади
Ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги объектларнинг муҳитни муҳофаза қилиш 
функцияларини бажарувчи санитария-ҳимоя зоналари – амалдаги қонунчиликка 
мувофиқ, объектнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирининг хусусияти ва 
даражасига боғлиқ равишда, санитария-ҳимоя зонаси белгила-ниши ва ташкил 
қилиниши зарур бўлган ва шаҳарнинг турар-жой қисмини саноат корхонаси, 
шунингдек бошқа объектлардан ажратиб турувчи махсус вазифалар учун 
мўлжалланган, шу жумладан махсус вазифаларни бажарувчи дарахтзорлари 
мавжуд бўлган ҳудуд. 
Ободонлаштириш - фуқароларнинг яшаш шароитлари қулайлигини 
таъминлаш 
ва 
яхшилашга 
қаратилган 
ҳудудини 
ободонлаштириш, 
кукаламзорлаштириш қоидаларида белгиланган чора-тадбирлар мажмуини амалга 
ошириш бўйича фаолият бўлиб, ҳудудининг санитария-эстетик ҳолатини, аҳоли 
пунктлари ва бундай ҳудудларда жойлашган объектлар, шу жумладан умумий 
фойдаланиш жойлари, ер участкалари, бино-иншоотлар, иншоотлар ва уларга 
туташ ҳудудларни тозалиги ва гузаллигини таъминлашдир. 
Инфратузилма - жамият ёки унинг ҳар қандай алоҳида соҳалари фаолиятини 
таъминлайдиган корхоналар, муассасалар, бошқарув тизимлари, алоқа, транспорт, 
мухандислик воситалари ва бошқалар мажмуидир. 

Download 94.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling