11-маъруза. Институционализм институтционализм йўналиши


институтлар ва инсонлар фаровонлиги


Download 243.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana10.02.2023
Hajmi243.81 Kb.
#1186092
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-маъруза

институтлар ва инсонлар фаровонлиги», А.Берли «Мулксиз ҳоқимият» ва «ХХ аср 
капиталистик инқилоби» китобларини чоп этдилар, Г.Минз ўзининг мақолаларида 
акционерлар сони ортиши, капитал мулкнинг капитал функциядан ажралиш жараёнини 
қайд этди. 
3. 60-70 йилларда ижтимоий-институционал йўналиш, яъни неоинституционализм 
пайдо бўлди. 60-йиллардаги институционализм асослари америкалик назариётчи А.Лоу ва 
швециялик иқтисодчи Г.Мюрдаль томонидан ишлаб чиқилди. Ҳозирги даврдаги 
ижтимоий-институционал йўналиш таълимоти Ж.К.Гэлбрейт ва Р.Хейлбронерлар 
томонидан давом эттирилган. 
Бу йўналиш ғоялари «иқтисодий ўсиш омиллари назарияси»нинг мафкурачиси 
У.Ростоу, сўл кейнсчилик йўналиш (ўсиш назарияси) тарафдорлари ҳамда Жоан Робинсон 
асарларида ҳам ўз аксини топган. Америкалик институционализм вакиллари иқтисодий 
жараёнлар асосининг умумий тушунчасига эга эмаслар. Масалан, Веблен иқтисодий 
жараёнларни руҳшунослик, биология ва антропология билан боғланган деб ҳисобласа, 
Коммонс - руҳшунослик ва ҳуқуқни, Митчелл - антропология ва математик ҳисоб-
китобларни устун қўяди. 
Америкалик неоинституционализм назариётчилари иқтисодий жараёнларни 
индустрия ривожи ва технократия ролининг ўсиши билан боғламоқдалар, шунингдек бу 
жараёнларнинг боришини тушунтиришда жамият ижтимоий ҳаётига асосланмоқдалар. 
Бундай хилма-хиллик туфайли ижтимоий-институционал йўналиш ичида турли оқим ва 
мактаблар вужудга келди. 
Институционализмдаги ана шундай учта асосий: 
1. Ижтимоий-психологик; 
2. Ижтимоий-ҳуқуқий; 
3. Эмпирик ёки конъюнктур-статистик оқимни ажратиш мумкин. Лекин, шу билан 
бирга, барча йўналишлар учун хос бўлган умумийлик ҳам мавжуд. Уларнинг барчаси озми-
кўпми буржуа жамиятини аҳлоқий-психологик жиҳатдан танқид остига оладилар
иқтисодиёт фанида реформистик йўлни оқлайдилар ва бу оқим олимлари буржуа 
жамиятини мутлоқ мақташдан четлангандирлар. 
Бу йўналиш ғояларига баҳо бериб, ғарб иқтисодчилари институционализмни 
«Формализмга қарши ғалаён» деб қарамоқдалар, уни классик иқтисодий мактабга қарама-


қарши қўймоқдалар. Бу йўналишнинг пайдо бўлиши ва аввалгиларидан фарқ қилиши вақт 
ва шароит тақозоси туфайлидир, чунки капитализм аввалги даврдагидан кескин ўзгарди, 
давлат ва жамоат ташкилотлари, айниқса, касаба уюшмаларининг роли ортиб кетди. 
Уларни ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ эди. 
Иккинчи томондан бу йўналишнинг «норозилик қайфияти» «энг юқори наф 
назарияси»га ҳам қарши қаратилган эди. Агар бу назария микроиқтисодий таҳлил билан 
шуғулланса, институционализм макроиқтисодий таҳлилни амалга оширади. «Юқори наф» 
вакиллари жамият асосий иқтисодий субъекти сифатида Робинзон (алоҳида индивид)ни 
танлашса, институционализм мафкурачилари коллектив - жамоа «психологияси»ни 
биринчи ўринга қўядилар. Улар «юқори наф» назариясига қарши чиқиб, жамиятнинг 
стихияли ривожи ўрнига ишлаб чиқаришни бошқаришда ижтимоий тадбирлар қўллашни 
афзал кўрдилар. 
Бошқа мактаблардан фарқли равишда, институционализм иқтисодий ҳаётнинг 
баъзи ижтимоий томонларини танқидий ўрганишни асос қилиб олди, аммо давлат 
монополистик капитализми тизимини қўллаб-қувватлади. 
Уларнинг ғояларида «Ижтимоий назорат»ни ҳимоя қилиш орқали янги шароитда 
иқтисодиётни тартиблашни ташкил этишни лозим деб кўрсатилади. Айниқса бу шароитда 
ҳуқуқий масалаларни ривожлантириш муаммоси долзарб қилиб қўйилди. Улар «эркин 
соҳибкорлик» ва маржинализмга қарши чиқиб, иқтисодиётда автоматик барқарорлик 
механизми борлигини инкор этдилар ва иқтисодий жараёнларни миқдорий таҳлил 
қилишнинг тарафдорлари эдилар. Кейнсдан анча аввалроқ улар давлат иқтисодиётга фаол 
аралашиши керак, деган фикрни илгари сурдилар. 
Энди шу йўналиш тарафдорларининг айрим ғоялари билан танишиб чиқамиз. 
Ижтимоий-психологик институционализмнинг асосчиси Торстейн Веблен ва 
унинг тарафдорлари иқтисодий жараёнларга психологик жиҳатдан ёндашиб, иқтисодий 
ривожланишнинг психологик назариясини яратишга интилдилар. Вебленнинг асосий 
асарлари «Бекорчи синфлар назарияси» (1899), «Моҳирлик инстинкти» (1914), «Фаннинг 

Download 243.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling