11-маъруза. Институционализм институтционализм йўналиши


ҳозирги цивилизациядаги ўрни ва бошқа очерклар


Download 243.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana10.02.2023
Hajmi243.81 Kb.
#1186092
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-маъруза

ҳозирги цивилизациядаги ўрни ва бошқа очерклар» (1919), «Муҳандислар ва баҳо 
тизими» (1921) ва «Замонавий ўзгарувчи тизимлар тўғрисидаги очерклар» (1934) 
китобларида жамланган. У кенг социологик тадқиқотлар олиб бориш асосида унга 
замондош бўлган жамиятни жуда қаттиқ танқид остига олди. Капитализм иллатлари 
мавжуд хусусий мулк билан тушунтирилади (социалистик йўналишни эсланг). Хусусий 
мулкнинг танқид қилиниши албатта буржуазия мафкурачиларини ҳам ташвишга солди. 
Унингча, хусусий мулк, айниқса рантье (абсентеистик мулк) борлиги туфайли аҳолининг 
маълум бир қисми паразитик ҳаёт кечиради. Шу туфайли капитализмнинг 
ҳаракатлантирувчи кучи бўзилиб боради, айнийди. Веблен марксист бўлмаган, аммо 
капитализм тузумининг ярамаслигини тан олган, у ҳатто биринчи пайтларда 1917 йилдаги 
октябр инқилобини қўтлаган, уни мавжуд тузумни ўзгартириш керак, деган фикрнинг 
тасдиги деб ўйлаган. Амалда эса у капитализмни «технократик» жамиятда ислоҳотлар йўли 
билан «яхшилаш» усулини таклиф этади. Бу ғоялар марксизмга зид фикрлардир. 
Веблен иқтисодий жараёнларни шаклланган анъаналар сифатида таҳлил этади. Ана 
шундай анъанавий ҳаракатлантирувчи кучлар қаторига ота-оналар ҳис-туйғуси, уста 
инстинкти, яъни яхши ишлашга интилиш, илмга чанқоқлик, соф қизиқувчанлик 
киритилади. Унинг фикрича, дастлабки инстинкт аввал оилага ғамхўрликда намоён 
бўлади, кейинчалик эса жамият ва бутун инсониятга бўлган ғамхўрликка айланиб боради. 
Дарвинизм (биологик) ғоялари иқтисодиётга тадбиқ этилади. Веблен «Бекорчи синфлар 
назарияси»Теория праздного класса») китобида қуйидагиларни ёзади: «Жамиятдаги 
одамнинг ҳаёти бошқа турдаги ҳаёт каби мавжудлик учун кўрашдир ва демак, танланиш 
ва мослашиш жараёнини акс эттиради. Жамият структурасининг эволюцияси 
институтларнинг табиий танланиш жараёнидир». Дарвиннинг табиий танланиш 
таълимоти ижтимоий ҳодисаларга механик равишда кўчирилади. Инсоннинг онгли 
ҳаракатига етарлича баҳо бермасдан, одамларнинг юриш-туриши ғайриихтиёрий сабоқлар, 


инстинкт, феъл-атвор ва одатлар орқали тушунтирилади. Жамият ривожи биологик 
қонуниятлар билан бир хил деб қаралади, пролетариатниг синфий кўраши инкор қилинади, 
марксча инқилобга дарвинистик эволюционизм қарама-қарши қўйилади. 
Веблен замонавий индустриал технократик концепциялар асосчиси бўлиб 
ҳисобланади. Индустрия оламига алоҳида эътибор берилади ва унга барча ишлаб 
чиқарувчилар ва биринчи навбатда муҳандислар ва ишчилар киритилади. Индустрия олами 
меҳнат унумдорлигини ўстириш, ишлаб чиқариш жараёнини яхшилаш ва самарадорликни 
оширишни бош мақсад қилиб қўяди. Унга моддий ишлаб чиқариш социал формадан 
бўтунлай ажратиб қўйилади. Ишлаб чиқариш асосан техник кўрсаткичлар, масалан техник 
асос даражаси, малака, билим ва бошқалар билан ҳарактерланади. Бизнес олами деганда у 
молиячилар, трест ташкилотчилари ва тадбиркорларни тушунди. Унингча, бизнес имкони 
борича юқори фойда учун интилади ва шу сабабли уни беаев танқид қилади, чунки турли 
молиявий ва кредит найранглари, турли акционер жамиятлари тизими туфайли саноат унга 
тўла бўйсундирилган. Шу сабабли саноатни бизнес таъсиридан «озод» қилиш керак, дейди 
у. «Индустрия» ва «бизнес» назариясида ишлаб чиқариш жараёнида моддий мазмун билан 
унинг социал-иқтисодий шакли ўртасида боғланиш йўқ. Веблен индустрия ва бизнес 
орасида кескин қарама-қаршилик бор деб хато қилади, шулар капитализм иллатларининг 
сабабчиси қилиб кўрсатилади. 
Инсонларнинг иқтисодий рағбати аввало қариндошлик ҳис-туйғуси, билим ва 
бажарилаётган ишнинг юқори сифатига инстинктив интилишдир (А.Смит - фойда кетидан 
қувиш). 
Бекорчи (тўқ) синфлар тўғрисида фарқ юритилиб, уларга «бизнес олами одатлари» 
хослиги айтилади. Улар учун товарларга алоҳида баҳо белгиланади ва улар талаб 
қонунларидан бошқача бўлиши мумкин дейилади. Буни «Веблен эффекти» деб аталади (бу 
фикрда жон бор, бой мамлакатларда бойлар учун алоҳида дўконлар мавжуд). 
Веблен назарияси жамият социал структураси тўғрисида нотўғри тушунча ҳосил 
қилади, жамият синфларга ажратилмайди, ишчилар ва муҳандислар ягона саноатчилар 
гуруҳига киритилади, синфий кўраш тушунчаси эса умуман йўқ. 
Мавжуд тизимни ўзгартириш тўғрисида гапириб, бу масалани Веблен илмий-
техника инқилобини кучайтириш, ҳоқимиятни техник интеллигенция қўлига бериш билан 
ҳал этишни таклиф қилади. Бунинг учун барча инженер-техник ходимлар умумий иш 
ташлашлари керак, шунда тадбиркорлар уларнинг шартларига кўнишга мажбур бўладилар. 
Капитализм трансформацияси «техниклар кенгаши» воситасида бажарилади, ҳозирги 
замон жамиятида интеллигенциянинг роли биринчи ўринга қўйилади, яъни бизнес 
оламини инжинер- техник интеллегенция енга олади. 
Саноат мутахассислари ягона синф сифатида қаралади ва бу синфнинг асосий 
мақсади техникадан фойдаланишни такомиллаштиришдир. Демак, Веблен янги жамиятни 
«технократик» кўз билан кўради ва капитализмни сақлаб қолиш йўлини таклиф этади. 
Коммонс ижтимоий-ҳуқуқий институционализм йўналишининг асосий вакили 
ҳисобланади. Унинг асосий ғоялари америка тред-юнионизм мафкурасини ифодалайди. 
Унинг таълимоти жамоат институтлари фаолиятини (оила, ишлаб чиқариш корпорацияси, 
савдо бирлашмалари, тред-юнионлар, давлат ва юридик ҳуқуқий муносабатлар) тадқиқ 
этиш билан боғлиқ. 
У мавжуд тузумни ислоҳ ва модернизация қилишга интилади, бизнес тизимини 
шунчалик самарали қилиш керакки, у ўзини ўзи сақлашга қодир бўлсин, дейди у. 
Коммонснинг асосий ғоялари «Капитализмнинг ҳуқуқий асослари» (1924), 
«Институционал иқтисодиёт. Унинг сиёсий иқтисоддаги ўрни» (1934), «Жамоа 

Download 243.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling