11-маъруза. Институционализм институтционализм йўналиши


Download 243.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana10.02.2023
Hajmi243.81 Kb.
#1186092
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-маъруза

Тинберген - Нидерландия). 
«Индустриал», «постиндустриал» жамият назарияси икки социалистик ва 
капиталистик тизимни ягона тизимга келтирувчи «конвергенция» назариялари янгилик 
эмас. Масалан, XIX аср охирида немис иқтисодчиси (юқорида берилган) В.Зомбарт 
«Ҳозирги замон капитализми» асарида плюрализм, яъни турли социал тизимларни - 
капиталистик, социалистик, майда ишлаб чиқарувчиларни ягона плюралистик жамиятга 
бирлаштириш ғоясини айтган эди. 
Ж.К.Гэлбрейт асарларида бу фикрлар тўлароқ ифодасини топган. Унда иккала 
тизимда рўй бераётган умумий ўзгаришлар қайд этилади (режалаштиришдан фойдаланиш, 
давлат ва корпорация ўртасидаги фарқларнинг йўқолиб бориши, ташқи муҳитни ўрганиш, 
фан ва таълимнинг меҳнат тақсимоти ўсишида асосий омил эканлиги ва бошқалар). Аста-
секин капитализмнинг «ёмон» томонлари социализмнинг «яхши» хусусиятлари билан 
чирмашиб кетиши кераклиги айтилади, «капитализм трансформацияси» рўй бериши 
башорат қилинади. 
Ж.К.Гэлбрейтнинг асосий асарлари қуйидагилардир: «Мўл-қўлчилик жамияти» 
(1958), «Янги индустриал жамият» (1967), «Иқтисодий назариялар ва жамият 
мақсадлари» (1973), «Пуллар» (1975), «Ишончсизлик асри» (1977). Бундан ташқари 
олимнинг кўпгина мақола ва интервьюлари ҳам бор. 
Супериндустриал жамият тўғрисидаги ғоялар америкалик фўтуролог Тоффлернинг 
«Учинчи тўлқин» китобида баён этилади. Унда «янги цивилизация» даври вужудга 
келади, дейилган. 
Кейинги пайтларда неоинституционализм назариялари ҳам пайдо бўлмоқда. Бу 
назарияларда техник омилларни мутлоқлаштиришдан чекинилади ва асосий эътибор 
инсонга, социал муаммоларга қаратилади. Шундай йўл билан мулк ҳуқуқи (Рональд Клўз - 
АҚШ), жамоат танлови (Жеймс Бьюкенен - АҚШ) ва бошқа назариялар вужудга келди. Бу 
қарашлар натижасида ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати ҳам ўзгармоқда, 
бу сиёсат тобора капитализмни ижтимоий томонга буриш сари бормоқда. 
Ҳозирги давр институционализмининг асосий ғояси шуки, инсон постиндустриал 
жамиятнинг асосий иқтисодий омили, асосий ресурси сифатида қаралади ва янги жамият 
шахсни ҳар томонлама ривожлантириш учун ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак 
бўлади, XXI аср эса «инсон асри» деб эълон қилинади. 
Иқтисодий эволюция жараёнини тадқиқ қилувчи иқтисодий-глобалистлар шу 
қоидага амал қиладиларки, эволюция турли иқтисодларнинг ўзаро ягона иқтисодга 


айланиши эмас, балки турли тизимларга айланишидир. Бу оқибатда янги 
индустриализацияни таъминлайди, бунда инсон бош, ҳал қилувчи ўз ўрнини эгаллайди. 
 

Download 243.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling