11-мавзу. Геоэкологик баҳолаш. Геоэкологик мониторинг


Download 398.35 Kb.
bet10/12
Sana20.03.2023
Hajmi398.35 Kb.
#1285078
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
11 мавзу Геоэкологик баҳолаш Геоэкологик мониторинг 270422152447

Геоэкологик мониторинг.

Агарда инсон хўжалик фаолиятига ва яшаш муҳитига таъсир этувчи табиий ва антропоген жараёнларнинг муайян геотизимларда таркиб топиб, маълум географик қонуниятлар асосида ривожланишини ҳисобга олсак, экологик мониторингни геотизимлар доирасида олиб бориш лозимлиги ойдинлашади. Демак, геотизимлар доирасида атроф табиий муҳитнинг ҳолатини кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва прогнозлаштиришни ўз ичига олувчи тизимли тадбирларни геоэкологик мониторинг дейилади.

Геоэкологик мониторинг инсониятнинг яшаш муҳитининг, алоҳида геотизимларнинг, географик қобиқнинг бир бутун ҳолати бўйича амалга оширишга асосланган бўлиб, унинг 3 та босқичини ажратилади.

1.Биоэкологик (санитар-эпидемиологик) мониторинг.

2.Геоэкологик (геотизимли) мониторинг.

3.Глобал (биосферали) мониторинг.

1. Биоэкологик (санитар-эпидемиологик) мониторинг.

Ушбу мониторингнинг объекти бўлиб атмосферанинг қуйи қатламлари, ер ости ва ер усти сувлари, тупроқлар, саноат ва маиший чиқиндилар, радиоактив нурланиш ва бошқалар ҳисобланади. Унинг вазифаси атроф табиий муҳитнинг ўзгариши билан инсон соғлигининг бузилиши ўртасидаги алоқани асослаш, атроф-муҳитга таъсир этувчи канцероген моддалар (лот. cancer — рак ва genes — келтириб чиқармоқ) ва мутаген омилларни Мутагенлар мутацияларни тезлаштиради Мутаген омиллар физик (ионловчи нурлар, рентген нурлари, протонлар, нейтронлар, ультрабинафша нурлар), назорат қилиш ва таҳлил қилиш. Биоэкологик мониторинг одам соғлиги учун энг хавфли бўлган зарарли чиқиндилар ва моддаларнинг РЭМ дан паст бўлишига қаратилган.

Биоэкологик мониторинг босқичида атроф-муҳитнинг ифлосланиши унинг инсон саломатлигига таъсири нуқтайи назаридан кузатилади.


Мазкур босқичда одамларнинг касалланиши, ўлим, туғилиш, узоқ умр кўриш ва бошқа маълумотлардан фойдаланилади.

Download 398.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling