11-мавзу. Геоэкологик баҳолаш. Геоэкологик мониторинг

Атроф-муҳит мониторинги ёки экологик мониторинги

Download 398.35 Kb.
bet9/12
Sana20.03.2023
Hajmi398.35 Kb.
#1285078
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
11 мавзу Геоэкологик баҳолаш Геоэкологик мониторинг 270422152447

Атроф-муҳит мониторинги ёки экологик мониторинги.

Атроф-муҳит мониторинги ёки экологик мониторинг – инсонларнинг атроф табиий муҳити ҳолатини кузатиш ҳамда одамлар соғлиги ва бошқа тирик организмлар ҳаёти учун юзага келаётган кескин, зарарли ёки хавфли ҳолат ҳақида огоҳлантириш.

Экологик мониторинг тушунчаси 1972 йилда БМТ нинг Стокголмдаги конференциясида илк бор муомалага киритилган.

Экологик мониторинг бир қанча гуруҳдаги кузатишларни ўз таркибига киритадиган тизимдир.

Экологик мониторинг бир қанча гуруҳдаги кузатишларни ўз таркибига киритадиган тизимдир. Биринчи гуруҳдаги кузатишлар атроф-муҳитга таъсир этувчи манбалар ва омилларни аниқлашга қаратилган бўлиб, табиий ва антропоген омилларни фаолиятлари бўйича олиб борилади. Иккинчи гуруҳдаги кузатишлар атроф-муҳитдаги объектлар, ресурслар, ландшафтлар, моддаларнинг айланма ҳаракати, муҳитнинг физик ва кимёвий ҳолати, биосферанинг ифлосланиш манбалари ва йўллари бўйича амалга оширилади. Учинчи гуруҳдаги кузатишлар йирик тизимларнинг акс таъсири билан боғлиқ, масалан, об-ҳаво, иқлим, биосфера ва ҳ.к.

Экологик мониторинг натижалари асосан мамлакатда геоэкологик вазиятни мунтазам назорат қилиб туриш, вужудга келаётган ноқулай ҳолатларнинг олдини олишга тайёргарлик кўриш, чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва бошқа мақсадлар учун зарурдир. Мониторинг ахборотлари ва маълумотлари илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, бир неча йиллик маълумотлар асосида эса геоэкологик вазиятларнинг йиллар давомида ўзгаришларини ишлаб чиқиш учун керак бўлади. Бу борда биосфера қўриқхоналари ва оддий қўриқхоналарда олиб бориладиган экологик мониторингнинг амалий аҳамияти каттадир.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling