11-мавзу. Геоэкологик баҳолаш. Геоэкологик мониторинг


Download 398.35 Kb.
bet5/12
Sana20.03.2023
Hajmi398.35 Kb.
#1285078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11 мавзу Геоэкологик баҳолаш Геоэкологик мониторинг 270422152447

Бунда таксономик бирлик сифатида маъмурий туманлар олинган, бироқ бу туманлар ҳудуднинг ифлосланиш арэаллари билан, яъни мавжуд ландшафт-географик контурлар билан амалда мос тушмайди. Унда кўрсаткичлар сони 20 та бўлиб, 3 та блокка бирлаштирилган, экологик вазият 4 та даражада кўрсатилиб балларда ифодаланган: кучсиз – 160 баллдан кам, ўртача “160-220 балл, юқори (кескин) – 220-260 балл, жуда юқори (инқирозли) – 260-300 балл”.

Экологик баҳолашнинг асосий мезонлари сифатида қуйидагилар олинган:

Ер усти сувларининг ифлосланиш индекси (СИИ), атмосферанинг ифлосланиш индекси (АИИ), тупроқларнинг пестицидлар билан ифлосланиши (кг/га), ичимлик сувининг давлат стандартига тўғри келиши, тупроқларнинг шўрланиши, аҳолининг умумий касалланиши ва бошқалар.

Ўзбекистон “Геология ва маъдан ресурслари давлат қўмитаси” томонидан 1999 йилда нашр этилган ―Ўзбекистон Республикаси геоекологик картасида геоэкологик вазиятга компонентлар бўйича баҳо берилган. Картада тупроқлар ифлосланиши ранг билан тасвирланиб тўрт хил даражада кўрсатилган: ифлосланиш йўқ, кучсиз ифлосланган, ўртача ифлосланган, кучли ифлосланган. Бу даражалар ифлословчи моддаларнинг ялпи кўрсаткичи асосида олинган.

Геоэкологик вазиятни баҳолаш интеграл баҳолаш бўлиб, геотизимнинг барча компонентларини қамраб олишини ҳисобга олсак, бу борада А.А.Рафиқовнинг (1999) ишлари анча мукаммалдир.

Бошқалардан фарқ қилиб геоэкологик вазият маъмурий бирликлар миқёсида эмас, табиий географик бирликлар, яъни ландшафтлар доирасида, барча табиий компонентларни ҳисобга олган 16 та индикаторлардан фойдаланиб баҳоланган. Унинг ишлари кейинчалик Ш.М.Шарипов (2006, 2011) томонидан давом эттирилиб, такомиллаштирилди ва баҳолаш жадвалига “Геотизимларнинг ўзгарганлик индекси ва даражаси” ҳамда “Геотизимларга антропоген юк ҳолати” қўшилди.

Антропоген юк ҳолатини 3 та кўрсаткич:


Download 398.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling