11-мавзу инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларининг кафолатлари


-МАВЗУ: МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ АСОСЛАРИ. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ


Download 36.59 Kb.
bet15/17
Sana21.04.2023
Hajmi36.59 Kb.
#1375973
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
cl kazuslar 2-semestr. (11-22-vavzu) 2021-2022

20-МАВЗУ: МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ АСОСЛАРИ. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ

1-Казус

1. Фуқаро К.Гулмухаммедов 2009 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш истаги бор. Шу мақсадда у халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясига уни номзод сифатида рўйхатга олиш бўйича мурожаат қилди. Ўз мурожаатида фуқаро К.Гулмухаммедов ўзининг конституция билан мустаҳкамланган вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришини маълум қилди.


Ушбу мурожаатга жавобан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси фуқаро К.Гулмухаммедов 2009 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок эта олмаслигини маълум қилди ва уни номзод сифатида рўйхатга олиш талабини инкор қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

2-Казус
Зангиота тумани халқ депутатлари Кенгашининг депутатлари сессия олдидан туман Кенгашининг қарорлари лойиҳалари тақдим этилиши юзасидан туман ҳокимига шикоят билан мурожаат қилишди. Улар қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни кун тартиби билан эмас, балки кейинги сессиянинг бошқа материаллари билан очилишидан камида этти кун олдин тақдим этишларини талаб қилишди. Сессия материаллари депутатларга этказилмаганлиги сабабли улар қарор лойиҳаларини ўргана олмайдилар ва ўз электорати манфаатларини ифода эта олмайдилар. Бироқ вазият ўзгаргани йўқ. Ҳоким бу ҳолатни ҳокимият иш ҳажмининг кўпайиши ва бошқа вазифаларни бажариш учун ташкилий-назорат гуруҳининг масъул ходимини жалб қилиниши билан изоҳлади. Ҳокимнинг мулоҳазаларидан норози бўлган депутатлар маъмурий судга ҳокимнинг депутатлар олдидаги вазифаларини бажармаганлиги тўғрисидаги шикоят билан мурожаат қилишди, бу эса МЖТКнинг 193-моддасига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

3-Казус

2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди. Мазкур сайловни ўтказиш бўйича “Гулзор” М.Ф.Й.да ҳам сайловни ўтказиш учун комиссия ташкил этилди. Сайловчиларнинг хоҳиш истакларини инобатга олган ҳолда, обрў-эътиборга эга фуқаро М. номзод сифатида рўйхатга олинди. Комиссия томонидан мазкур номзоддан бошқаси бу лавозимга лойиқ эмас деган фикрга келиниб, сайлов куни мана шу битта фуқаро номзод сифатида сайловда қатнашди ва етарли овоз олиб М.Ф.Й. раиси этиб сайланди. Бироқ, бир гуруҳ фуқаролар сайловлар ноқонуний эканлигини кўрсатиб, судга мурожаат қилишди.



Download 36.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling